Жаҳолат ва экстремизмга қарши маърифат билан курашиш, жамиятда бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўналишида олиб борилаётган тарғибот тадбирларидан бири Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўтди. Унда туман ҳокимлиги мутасаддилари, фаоллар, жамоатчилик вакилларига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими У.Муҳаммадиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари О.Мелибоев маъруза қилди.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси”нинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган асосий тамойиллар ҳамда уларнинг амалиётдаги ифодаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Маърузачилар томонидан жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтириш, ёшлар онгига бағрикенглик, сабр-тоқат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини сингдириш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан диний-маърифий соҳага оид амалга оширилаётган оқилона сиёсат, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва аҳоли, айниқса, ёшлар орасида маънавий иммунитетни кучайтириш ҳақида қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди.