Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Виждон эркинлиги ва бағрикенглик – давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Виждон эркинлиги ва бағрикенглик – давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Жамиятда бағрикенглик, динлараро тотувлик ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Kaттaқўрғон шаҳрида Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсати: мақсад, вазифа ва принциплар” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев, ҳокимлик масъуллари, имом-хатиблар, “маҳалла еттилиги” аъзолари, нуронийлар, отинойилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Суҳбат давомида мамлакатда турли дин ва эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний эркинликни кафолатловчи қонунчилик асослари, давлат ва дин муносабатлари, шунингдек, диний соҳага доир сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, виждон эркинлиги инсоннинг эътиқод масаласида дахлсизликни англатади. Айни пайтда бу эркинлик жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлаш ва ёт ғояларга қарши маърифий тўсиқ яратишни ҳам назарда тутади.

Таълим муассасалари, маҳалла вакиллари, диний соҳа раҳбарлари ҳамкорлигида аҳоли, хусусан, ёшлар орасида маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш, улар онгига виждон эркинлиги, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ғояларини сингдириш бугунги давр талаби экани алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан асосли жавоблар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Профилактик мулоқотда – тиббиёт ходимлари

Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳада оқилона давлат сиёсатини юритиш устувор йўналишлардан бири …