Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ИМОМ БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИ ҲАЁТИМНИНГ БОШ ҒОЯСИ, МАЗМУН-МОҲИЯТИ ДЕБ БИЛАМАН

ИМОМ БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИ ҲАЁТИМНИНГ БОШ ҒОЯСИ, МАЗМУН-МОҲИЯТИ ДЕБ БИЛАМАН

Эка Шанти Рофи, “Kalimantan post” газетаси бош муҳаррири:

Ўзбекистон ислом илм-фани ва маданиятига улкан ҳисса қўшган кўплаб буюк зотларни тарбиялаган мўътабар замин. Бу юртнинг ҳар қарич ери муқаддас, ҳар гўшаси мўътабар

Юзлаб, ҳатто минглаб уламоларнинг айнан Ўзбекистондан етишиб чиқишининг сири нимада?» – деган савол мени узоқ йиллардан бери ўйлантириб келар эди. Юртингизга ташрифим давомида бу жумбоқнинг жавобини топгандек бўлдим. Аллоҳ таоло азиз қилган Ватанингиз ҳар қандай инсонни ўзига мафтун этади. Танти ва меҳмондўст ўзбек халқини таърифлашга тил ожиз. Мен Ўзбекистонга ташриф буюрсам, ўзимни худди она Ватанимда юргандек ҳис этаман. Ўзбекистонда илм ва маърифат нурини ҳис қилдим. Бу нур бугун бутун дунё, жумладан, Индонезия учун ҳам ғоят муҳим деб ҳисоблайман. Ўзбекистондан бирор меҳмон Индонезияга ташриф буюрса, гўёки Имом Бухорийлар, Мотуридийлар, Термизийларнинг маърифат нурини Ватанимга олиб келгандек бўлади. Индонезия бу маърифат зиёсидан куч олади.

Мамлакатингиз зиёрат туризми соҳасида ғоят улкан салоҳиятга эга. Бу имкониятни ишга солган ҳолда индонезиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифини уюштирсак, икки мамлакат учун ҳам фойдали бўлар эди. Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларни зиёрат қилишни, умри ислом маърифати йўлида ўтган буюк алломаларнинг мақбараларини бориб кўришни ҳар бир индонезиялик орзу қилади. Бунинг учун эса бор куч ва имкониятларимизни ишга солишимиз даркор. Мен бунга доим тайёрман.

Манба: “Дунё” АА

Check Also

Сафар янгича ҳамкорликка йўл очди

Аввал хабар берилганидек, ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон …