Home / ЯНГИЛИКЛАР / Индонезиялик олимларнинг Марказга ташрифи

Индонезиялик олимларнинг Марказга ташрифи

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуси билан бунёд этилган илмий Марказ мамлакатимизда халқимизнинг маънавий юксалишида ёш-авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга. Қисқа муддатда бунёд этилган ва ўз фаолиятини бошлаган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига кейинги кунларда маҳаллий меҳмонлардан ташқари халқаро меҳмонлар ташрифи ҳам тобора ортмоқда.

Жорий йилнинг 22 апрел куни Индонезиянинг Муҳаммадия университети проректори профессор Акрим, профессор Эмни Пурвонингши хоним хамда Индонезия олий таьлим тадқиқот ва технология йўналиши агентлигининг Жакарта ҳудудий бошқармаси ходимаси Прита Экасари хоним, Жакартадаги Бхаянгкара университети доктори Диях Айу Перматасарилар ўз жамоалари билан ташриф буюришди.

Халқаро меҳмонларни Марказ халқаро алоқалар бўлими илмий ходими А. Мамадалиев кутиб олди ва меҳмонларни бинонинг кириш қисми пештоқларига ёзилган Қуръон оятлари билан таништириб, марказнинг яратилиш тарихи, унинг фаолияти ва вазифалари ҳамда бу ерда икки йил давомида амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илмий ходимларнинг буюк аждодимиз меросини ўрганиши учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди.

Марказдаги музей ва тарихий қўлёзмалар фонди ушбу масканнинг том маънода халқаро аҳамият касб этиши, унинг дунё миқёсидаги нуфузи ва салоҳияти юксаклигини кўрсатиб туриши қайд этилди. Хорижий исломшунос олимлар Марказ жамоаси билан илмий жараёнда кечган суҳбатлардан мамнун эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг меҳмонларга Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли ҳадис илмига оид асарлари, экспозициялар ҳамда замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонлар музейдаги буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар. Меҳмонлар Марказ жамоаси билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш истагини билдириб, унинг фаолиятига омадлар тилади.

Ж. Жумаев
Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …