Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ОАВ ҳафталигида замонавий медиа муҳокамаси

ОАВ ҳафталигида замонавий медиа муҳокамаси

Жорий йил 26 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ташаббуси билан «ОАВ ҳафталиги» тадбирлари бўлиб ўтди. 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда мамлакатимиз медиа соҳаси ва халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат идоралари раҳбарларининг матбуот котиблари ҳамда бир қатор телерадиоканаллар ижодкорлари иштирок этди.

Тадбирлар доирасида «Замонавий медиа: муаммо, ечим ва истиқболлар» мавзусидаги панел сессия ўтказилди.

Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати раҳбари Шерзод Маматов ҳам иштирок этиб, мамлакатдаги диний-маърифий ахборотни тарқатишдаги ўзига хос ёндашувлар, ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказилаётган маънавий-маърифий мазмундаги хабарлар сифатини ошириш масалалари юзасидан мулоқотлар ўтказди.

Тадбир давомида медиа соҳасидаги халқаро ва миллий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ахборот хабардорлигини ошириш, сунъий интеллект технологияларини оммавий ахборот воситаларида қўллаш, контент сифатини баҳолаш ва самарали коммуникация стратегияларини ишлаб чиқиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ҳафталик доирасида ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросимлари ҳамда медиа соҳаси ходимлари учун махсус семинар ва тренинглар ташкил этилди.

Ҳафталик тадбирлари 27 июнда ҳам давом этади. Дастурга мувофиқ, “Олтин қалам” миллий мукофотини топшириш маросими ҳамда “Бирлашма кубоги” учун футбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” – Жиззахда

Жиззах вилоятида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” тарғибот тадбирлари доирасида Жиззах шаҳридаги Ахборот …