Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Махсус штаб: ҳозиргача диний-маърифий йўналишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрланган

Махсус штаб: ҳозиргача диний-маърифий йўналишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрланган

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан музей экспозициясини бойитиш, диний-маънавий меросни тарғиб қилиш ва ёш авлодни илм-маърифатга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган махсус лойиҳалар юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида диний-маърифий йўналишда режалаштирилган жами 26 та лойиҳа муҳокама қилинди. Ушбу ташаббуслар 8 та ҳамкор ташкилот билан биргаликда босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан: 

  • 1 босқичда – 18 та лойиҳа;
  • 2 босқичда – 2 та лойиҳа;
  • 3 босқичда – 5 та лойиҳа татбиқ этилиши кўзда тутилган.

 Муҳокамалар жараёнида лойиҳа ижрочилари ҳамда илмий-ижодий гуруҳ аъзолари иштирокида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ислом цивилизацияси маркази томонидан илгари сурилаётган бу лойиҳалар тарихий ҳақиқатларни ёритиш, ислом илм-фани ва маданиятининг улкан меросини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса ёшлар қалбида илм ва маърифатга бўлган қизиқишни кучайтириш йўлида муҳим қадамлардан биридир.

Манба: cisc.uz

Check Also

Қўлёзмалар тадқиқи соҳасига оид халқаро семинар бошланди

Бугун, 29 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …