Home / ЯНГИЛИКЛАР / «ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да

Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Др. Мари Эфтимию Париждаги Коллеж де Франс (Cоллèге де Франcэ) ўқув-тадқиқот муассасаси олимаси, филология ва тарих фанлари доктори, «Имом Бухорий» халқаро стипендияси совриндори

Коллеж де Франс (Cоллèге де Франcэ) тадқиқотчиси Др. Мари Эфтимию Марказий Осиё қўлёзмалари кодикологияси бўйича семинар-тренинг ташкил этмоқда.

Мазкур семинар-тренинг икки кунга мўлжалланган бўлиб, унинг дастуридан қўлёзма таркиби (қоғози, жилди, бўёғи, формати)ни ўрганиш бўйича дарслар, қўлёзмалар фондида сақланаётган китоблар билан танишиш ҳамда Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига ташриф ўрин олган.

Мари Эфтимию қўлёзма маданияти тарихи ва кодикологияси, Ислом санъати йўналишида илмий изла­нишлар олиб бориш билан бирга манбалар билан ишлаш бўйича кодикология лойиҳаси фаол иштирокчиси.

«Кавказ, Эрон: тиллар, археология, маданиятлар», «Ўрта асрлар ва замонавий Марказий Осиёда қоғоз ишлаб чиқариш жараёнлари», «Ўрта асрлар ва замонавий Арманистонда букмекерлик жараёнлари» каби илмий лойиҳаларда қатнашган.

«Марказий Осиё қоғозлари, техникаси ва трансферлари», «Ўрта Осиёда XVI-XX асрларда қўлёзмалар тарихи» китоблари, «Франция Марказий Осиё тадқиқотлар институти фондидаги қўлёзмалар инвентаризатсияси» тўплами каталоги муаллифи.

Франция, Германия, Б.Британия, Ливан каби давлатларда қўлёзма ва кодикология йўналишида ташкил қилинган 10 дан ортиқ халқаро семинар ва конференциялар иштирокчиси ҳамда ташкилотчиси. Инглиз, араб, рус, форс тилларини билади.

Семинарда қўлёзмалар билан шуғулланувчи тадқиқотчи, докторант ва барча қизиқувчилар таклиф этилади.

Мурожаат учун телефон: +998937277773

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …