Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлиги жамғармаси раҳбарининг ташрифи

Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлиги жамғармаси раҳбарининг ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 5 март куни АҚШнинг Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлиги жамғармаси (CECF) асосчиси ва раҳбари доктор Муҳаммад Башор Арафот меҳмон бўлди.

Олим билан учрашувда директор ўринбосари О.Муҳаммадиев юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар ва уларнинг самараси ўлароқ ташкил этилган янги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳақида сўз юритиб, меҳмонни Марказ фаолияти ва илмий ходимлар олиб бораётган таржима ва тадқиқот ишлари билан яқиндан таништирди.

Башор Арафот ўзи раҳбарлик қиладиган жамғарма ҳақида сўзлар экан, бугунги кунда CECF турли дин ва маданият вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, динлараро мулоқотни шакллантириш ва кенгайтириш, “диний дипломатия”ни йўлга қўйиш бўйича қатор лойиҳалар устида ишлаётганини қайд этди.

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ходимлар малакасини ошириш каби масалаларни муҳокама қилдилар. Меҳмонга Марказ томонидан нашр қилинган китоблар тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …