Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ҲАМКОРЛИК БИТИМИ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан АҚШ Тинчлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди.

Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси томонидан асос солинган институт зўравонлик ва тўқнашувларга қарши ҳамда глобал хавфсизлик учун иш олиб борадиган мустақил ташкилот бўлиб, фаолият мақсади келажакдаги зиддиятли ҳолат ва инқирозларнинг олдини олиш, ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун маҳаллий имкониятларни яратишдан иборат.

Марказ билан мазкур муассаса ўртасида илк бор 2018 йилда алоқа ўрнатилган. Институтнинг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, катта илмий ходим Бармак Пажвак ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимларидан иборат делегациянинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи қўшма лойиҳаларни биргаликдаги амалга ошириш учун амалий имкониятлар яратди.

Ўтган давр давомида Тинчлик институти билан биргаликда “Тинчлик учун педагогика”, “Стратегик режалаштириш ва татбиқ этиш” мавзулари доирасида, шунингдек, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ва тарғибот усуллари бўйича янги педагогик методларни ўқитишга қаратилган қатор семинар-тренинглар ташкил этилди.

Икки илмий муассаса ўртасида тузилган меморандум истиқболда ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар салмоғи ва қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …