Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Муҳим масалалар муҳокама этилди

Муҳим масалалар муҳокама этилди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий Кенгаши ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлашга оид ва бошқа масалалар қўйилди.

Йиғилишни Марказ директори Шовосил Зиёдов кириш сўзи билан очиб, фармон ва қарор мазмун-моҳияти, улар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталди.

Раислик қилувчи мазкур ҳужжатларнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, жумладан, фундаментал тадқиқот йўналишида, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш бўйича ўтказиладиган амалий тадбирларни алоҳида эътиборга олиш лозимлигини таъкидлади.

Иштирокчилар томонидан ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шахсий масъулиятни ошириш, топшириқлар ижросини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан талабчанликни кучайтиришга оид қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …