Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Тарғибот гуруҳи Пастдарғом туманидаги тадбирларни 16 октябрь куни “Хончарбоғ” ва “Темирхўжа” МФЙларда ўтказди.

Унда бугунги кунда кўз ўнгимизда содир бўлаётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, йиғилганларга турли мафкуравий тортишувлар кескин тус олаётган даврда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида билим ва кўникмалар берилди.

Маърузачилар ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш масалаларига, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатларига атрофлича тўхталди.

Тадбирда дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асосий мақсадлар очиқланиб, йиғилганлар ахборот таҳдидларининг салбий ижтимоий оқибатларидан огоҳ этилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …