Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, МФЙ раислари ва профилактика инспекторларидан иборат “2+1” форматидаги тарғибот гуруҳлари 26 сентябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Қуйи Алгар” ва “Чорчинор” маҳаллаларида учрашувлар ташкил қилди.

Барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган бу тарғибот тадбирларида тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, муқаддас исломнинг инсонпарварлик тамойилларини тарғиб этиш, азалий миллий қадриятларимизни тиклаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Иштирокчилар билан бўлган индивидуал мулоқотларда уларга бугунги кунда кўз ўнгимизда юз бераётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар, турли мафкуравий таҳдидлар авж олаётган шароитда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлиги тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида билим ва кўникмалар берилди.

 

Мутахассислар ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ахборот хуружларидан асраш, турли ёт ғоялар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш, онгига миллийлигимиз, урф-одат ва анъаналаримизни сингдириш, таълим-тарбия ишларида ота-оналарнинг ролини янада ошириш, хусусан, фарзандлар келажагини белгилашда уларнинг маърифатли иштирокини кенгайтириш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …