Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИЛМНИНГ ҚАДРИ БЕҚИЁСДИР

ИЛМНИНГ ҚАДРИ БЕҚИЁСДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда мамлакатимизда илм-фан тараққиёти йўлида олиб борилаётган ишлар, тадқиқотчилар учун яратилаётган қулай имкониятлар чуқур мамнуният билан эътироф этилди. Марказ фаолияти йўналишига оид долзарб мавзуларда изланишлар олиб бориб, улуғ аждодларнинг бой маънавий мероси асосида бугунги кун муаммоларининг конструктив ечимларини қидириб топишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда илмнинг афзалликлари, илм талабида амалга оширилаётган заҳматли меҳнатнинг қадр-қимматига доир фикр-мулоҳазалар билдирилди. Марказ илмий ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

Тадбир самимий, дўстона ва мотивацион руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …