Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТОЙЛОҚ ВА УРГУТДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ТОЙЛОҚ ВА УРГУТДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот гуруҳлари бугун “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида жойларда аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан ташкил этилаётган туркум учрашувлар доирасида 18 августь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Ургут туманларида бўлди.

Тойлоқдаги “Чароғбон”, “Сочак”, “Шопўлот”, “Талли ота”, “Ворсин”, “Бахшитепа” ва “Боғизоғон” МФЙларида ўтган тадбирларда тинчлик қадри, бағрикенгликнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги аҳамияти, ислом динидаги эзгулик ва инсонийлик ғоялари, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг моҳияти ҳақида сўз борди.

Ургут туманидаги “Қуйи Алғар”, “Чорчинор”, “Сўфиён”, “Хўжагузар”, “Сой Ғўс”, “Сойгузар” ва “Ғўс” МФЙларида маърузачилар ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатларига атрофлича тўхталди.

Вилоят бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …