Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИДАН МАМНУН

СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИДАН МАМНУН

 Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори, Марокашдаги Абдулмалик Саъдий университети профессори, др. Абдураҳим Аламий Марказдаги илмий амалиёт дастури якун топгани муносабати билан директор Шовосил Зиёдов ҳузурида бўлди.

Мулоқот давомида стипендиат амалиёт давомида эришган натижалари ҳақида маълумот бериб, илмий ишига доир кўплаб манбалар устида олиб борган тадқиқотлари самарасидан мамнуният билдирди. 

Марказ раҳбари хорижлик олимни амалиёт муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, келгусида ҳам илмий ҳамкорлик давом этишига умид билдирди.

Суҳбат чоғида Марказ ҳамда Марокашдаги илмий муассасалар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш билан боғлиқ қатор ташкилий масалалар муҳокама этилди. Қўшма лойиҳаларни жорий этиш, ҳали ўрганилмаган манбалар тадқиқи, таълимнинг докторантура босқичида тадқиқотчилар алмашуви каби кўплаб истиқболли ҳамкорликлар барча учун бирдек манфаатли бўлиши таъкидланди.

Учрашув сўнгида др. Абдураҳим Аламий ўз муаллифлигида чоп этган китоблар тўпламини Марказ кутубхонаси учун ҳадя этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари – Каттақўрғонда

Самарқанд вилояти бўйлаб “Жаҳолатга қарши– маърифат” шиори остида маҳаллаларда ўтказилаётган навбатдаги тарғибот тадбирлари Каттақўрғон туман …