Home / МАҚОЛАЛАР / ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ СИЛСИЛАЛАРИ (ХV-ХIХ асрлар) давоми

ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ СИЛСИЛАЛАРИ (ХV-ХIХ асрлар) давоми

В) Кубровия.

Зарафшон воҳасида ишқия ва нақшбандия силсилалари қаторида кубровия силсиласи ҳам ёйилгани манбаларда қайд этилган. Нажмиддин Кубро асос солган мазкур тариқат, нафақат Мовароуннаҳр, балки, Хуросон, Эрон, Ҳиндистон кейинчалик бошқа ўлкаларга ҳам кириб борган.

Нажмиддин Кубронинг устози Шайх Исмоил Қасрий, унинг устози Шайх Муҳаммад Камил, унинг устози Шайх Довуд ибн Маҳмуд, унинг устози Абул Аббос Дарвеш, унинг устози Абулқосим Рамазон, унинг устози Абу Яъқуб, унинг устози Абул Аббос, унинг устози Яъқуб, унинг устози Абдулвоҳид, унинг устози Камил ибн Зиёд, унинг устози Ҳасан Басрий[1] орқали Али (к.в.)га етган.

Нажмиддин Кубродан кейин Шайх Мажидиддин Бағдодий, шайх Нажмиддин Розий, шайх Баҳоуддин Валад ва шайх Сайфиддин Бохарзий каби шогирдлари орқали кубровия силсиласи ёйилган.

Шайх Маждиддин Бағдодийдан Шайх Розийиддинга, ундан Шайх Жамолиддинга, ундан Шайх Нуриддин Абдураҳмонга, ундан Алоуддавла Симнонийга, ундан Шарафиддин Маҳмуд ибн Абдуллоҳга, ундан Сайид Мир Али Ҳамадонийга, ундан Исъҳоқ Хатлонийга, ундан Амир Абдуллоҳга, ундан Муҳаммад Рашидиддинга, ундан Шоҳ Алига, ундан Ҳожи Муҳаммад Суфига, ундан Хожа Камолиддин Ҳусайнга, ундан Шайх Мавлоно Пояндага, ундан Амир Ҳасанга, ундан Шайх Ҳасанга, ундан Амир Ҳасан Соктаригийга, ундан Эшон Баҳодурга, ундан Имло Бухорийга кубровия силсиласи етиб келган.

Мазкур силсиланинг бошқа бир тармоғи Хожа Камолиддин Ҳусайн Хоразмий орқали Самарқандга келган силсила, кубровия-ҳусайния тармоғи шаклланиб Яъқуб Кашмирий воситасида Аҳмад Сирҳиндийга етади ва у орқали дунё бўйлаб нақшбандия-мужаддидия тармоғи орқали ёйилади.

Хожа Камолиддин Ҳусайн Хоразмий 923/1517 йилда Самарқандга кўчиб келгач, 30 йил давомида[2] шу ҳудудда фаолият олиб боради.

Мир Сайид Авлиёи Масчоҳийга берилган ижозатномада[3]: Имом Раббоний (Шайх Аҳмади Сирҳиндий), Муҳаммад Маъсум Валий, Мулло Хожа Валий (Хожа Муҳаммад Сиддиқ), Мавлоно Нафаси Ҳисорийдан, Сайид Амир Закариё Хожа Вожкатий ва Ашур Муҳаммад Тааддони орқали нақшбандия-мужаддидия таркибида кубровия силсиласи етиб келган.

Бухоролик Тошпўлот Раҳматуллаев тақдим этган қўлёзма «Силсилаи машойих»да[4] нақшбандия, кубровия, суҳравардия, чиштия, яссавия каби тариқат силсиласи қайд этилган нодир ёзма ёдгорликдир.

Силсила Шоҳ Носирмуҳаммад ибн Боқимуҳаммад ибн Шайх Хилватий Аликагийга тегишли бўлиб, 1160/1747 йил 21 рамазон / 25 сентябрда котиб Қувват Муҳаммад ибн Қулмуҳаммад суфи Лаби-и обий томонидан кўчирилган.

«Силсила машойих»да Нажмиддин Кубродан шайх Розииддин Али Лолога, ундан Шайх Аҳмад Журжонийга, ундан Шайх Нуриддин Абдураҳмон Исфароёнийга, ундан Шайх Рукниддин Алоуддавла Симнонийга, ундан Шайх Нуриддин Али Тусий ва Шайх Шарафиддин Маҳмуд Маздақонийга, икковидан Амир Сайид Али Ҳамадонийга, ундан Шайх Хожа Исъҳоқ Хатлонийга, ундан Шайх Амир Абдуллоҳ Бардушободийга, ундан Шайх Рашидиддин Бидовозийга, ундан Шайх Шоҳга, ундан Қутбиддин Муҳаммад Собирга, ундан Шайх Абдулаълога, ундан Шайх Абдуллоҳ ибн Абдулаълога, ундан Шайх Жонхожа Абулхонийга, ундан Шайх Мавлоно Мазлум Муҳаммад Термизийга, ундан Шайх Маст Али Манқишлоқийга, ундан Шайх Аваз Муҳаммад Манқишлоқийга, ундан Шайх Хилват Муҳаммад Манқишлоқийга, ундан Шайх Боқимуҳаммад Манқишлоқийга, ундан Шайх Носир Манқишлоқий орқали: Муҳаммад Мўмин шайх Тевачи, Муҳаммад Рафи шайх, Рукниддин Қоракўлий каби муршидларга етиб келган.

Шайх Боқимуҳаммад Манқишлоқийнинг Шайх Муҳаммад Олим Манқишлоқий шогирди орқали: Хожа Шайх Манқишлоқий, Боқимуҳаммад суфи, Шайх Фатҳуллоҳ Манқишлоқий, Мулла Муҳаммад Раҳим Тевачи, Мулла Исматуллоҳ Бухорий (ва у орқали Мулла Пирназар Қабул Атойи ҳамда Шоҳ Музаффар Кўлобий)га етган.

Шайх Боқимуҳаммад Манқишлоқийдан кейин силсила: Шайх Рукниддин, Шайх Шоҳ Махзум Манқишлоқий, Муҳаммад Қоракўлий, Шайх Раҳматуллоҳ Али, Шайх Шукур Суфи Али, Шайх Нурмуҳаммад Али, Шайх Муҳаммад Азим Манқишлоқий, Абдужаббор шайх Тевачи, Шайх Неъматуллоҳ Алиэли, Мавлоно Ниёз Муҳаммад Тевачи, Шайх Муҳаммад Боқи Қоракўлий, Мулла Нафас Муҳаммад Тевачи, Шайх Ҳожи Хожа Манқишлоқий, Шайх Тошмуҳаммад Қулончи, Шайх Ибодуллоҳ Қоракўлий, Шайх Муҳаммад Амин Маниқшлоқий, Мулла Ниёзмуҳаммад Ёйчигий, Шайх Хожа Назар Алиэли, Мулла Давлат Деҳнавий, Шайх Муҳаммад Араб хожа (ва у орқали Эрдона шайх, Муҳаммад Талаб шайх Манқишлоқий, Шайх Муҳаммад Баҳодир хожа, Шайх Муҳаммад Абдураҳмон хожа, Шайх Муҳаммадбек хожа) каби кубровия тариқати намояндаларига етгани кўрсатилган.

Шайх Хилват Муҳаммад Манқишлоқийдан: Шайх Ҳолмуҳаммад, Шайх Надрмуҳаммад Қоракўлий, Шайх Кўчак Суфи, Шайх Назармуҳаммад Манқишлоқий, Шайх Рўзимуҳаммад, Шайх Аҳмад Махзумий, Шайх Ибодуллоҳ Қоракўлий, Шайх Муҳаммад Қосим Манқишлоқий, Шайх Ҳувлидод Алиэли, Шайх Мулла Муҳаммад Амин Кўз Кўзлук Атойи, Шайх Муҳаммад Амин Қумқишлоқий, Шайх Давлатмуҳаммад Манқишлоқий, Шайх Дарвиш Араб, Шайх Тошмуҳаммад, Шайх Боқи Қабул Атойи, Шайх Қурбонмуҳаммад Манқишлоқий, Шайх Олмуҳаммад, Шайх Аҳмад араб, Шайх Мулла Раҳмонқули Тевачи, Шайх Муҳаммад Шариф Махзумий, Шайх Қулмуҳаммад, Шайх Авазкелди Тевачи (у орқали Шайх Сайид Муҳаммад Ёдгор Носирий ва Шайх Мустафоқули Махзум Тевачи)га силсила етган.

Шайх Аваз Муҳаммад Манқишлоқийдан кейин: Шайх Алиқули Алиэли, Шайх Али Абулхоний, Шайх Ямғурчи Алиели, Шайх Тангриберди, Шайх Қулмуҳаммад, Шайх Ортуқ Муҳаммад каби шогирдлари орқали силсила ёйилган.

Шайх Маст Али Манқишлоқийдан: Мавлоно Чалма Калтакли, Тагриқули шайх Манқишлоқий, Шайх Валимуҳаммад Абулхоний, Шайх Назармуҳаммад Абдол Маккий, Ёдгор шайх Қушчи, Шайх Авазмуҳаммад Қушчи, Шайх Назармуҳаммад Манқишлоқий, Шайх Нурмуҳаммад Абулхоний, Шайх Алиқули Балқоний, … Алиели, Шайх Ҳусайн Қоракўлий, Ёдгор шайх, … Алиэли, Аллоҳёр шайх Алиелилар силсилани давом эттирган.

Шайх Мавлоно Мазлум Муҳаммад Термизийнинг шогирдлари: Шайх Дўст Али Манқишлоқий, Шайх Абулбақоий, Шайх Маҳмуд Аблбақоий, Шайх Нурали Абулбақоий, Шайх Нурмуҳаммад Абулхоний, Шайх Абдураҳмон Манқишлоқий ва Шайх Ҳатлмиш Термизий.

Шайх Жонхожа Абулхоний шогирдлари: Шайх Тангриберди Абулбақоий, Шайх Одинамуҳаммад Абулбақоий, Мавлоно Шайх Султонқули Абулхоний, Шайх Дўст Бобо Деҳистоний, Шайх Саид хожа Манқишлоқий, Мавлоно Шайх Қулниёз Термизий, Шайх Шариф Термизий, Мавлоно Шайх Бобо Али Суннатий, Мавлоно Бузург ва Шайх Хонқули Абулхоний, Шайх Гадоймуҳаммад Абулхоний.

Ҳожи Муҳаммад Суфининг шогирди Шайх Садриддин Қоракўлий орқали ХVI асрнинг бошларида силсиланинг бир тармоғи Қоракўл ҳудудларига етиб боради. Кейинги асрларда Шайх Ҳусайн, Рукниддин, Муҳаммад, Шайх Муҳаммад Боқи, Шайх Ибодуллоҳ Қоракўлий, Шайх Надрмуҳаммад, Шайх Ибодуллоҳ каби Қоракўлийлар воситасида кубровия силсиласи Зарафшон воҳасининг қуйи оқимида фаолият олиб боради.

Г) Яссавия.

Яссавия силсиласи ўрганилаётган даврда Зарафшон воҳасига кенг ёйилиши Шайх Худойдод Валий (1461-1532) номи билан боғлиқ.

Шайх Худойдоди Валийнинг[5] устози Шайх Жамолиддин, унинг устози Ходим Шайх, унинг устози Шайх Мавдуд, унинг устози Шайх Али, унинг устози Ямин (Эламин) бобо, унинг устози Садр Ота, унинг устози Занги Ота, унинг устози Ҳаким Ота, унинг устози Хожа Аҳмад Яссавийдир.

Аҳмад Яссавийнинг устози Хожа Юсуф Ҳамадоний, у эса Салмон Форсий орқали Абу Бакр Сиддиққа ва Имом Муҳаммад Боқир орқали Али (к.в.)га уланган.

Аҳмад Яссавияга етиб келган яна бир силсила тармоғи бўлиб, қуйидагичадир: Алидан, Имом Ҳасанга, ундан Шоҳ Абул Муҳсинга, сўнгра Шоҳ Мусога, сўнг Довуд Муросга, сўнг Яҳё Зоҳидга, сўнг Сайид Абдуллога, сўнг Мусо Чангийга, сўнг Муҳаммад Солиҳга, сўнг Шайх Абдулқодир Жилонийга, сўнг Шаҳобиддин Суҳравардийга, сўнг Хожа Аҳмад Яссавийга, сўнг Ҳаким Отага, сўнг 3анги Отага, сўнг Садр Отага, сўнг Ямин (Эламин) бобога, сўнг Шайх Алига, сўнг Шайх Мавдудга, сўнг Ходим Шайхга, сўнг Шайх Жамолиддинга[6], сўнг Шайх Худойдод Валийга етиб келган.

Хожа Аҳмад Яссавий силсилани Самарқанддан Туркистонга олиб бориб шакллантиргач, мазкур силсила Тошкент орқали Самарқандга кириб келади. Натижада Шайх Алишайх, Мавдуд шайх, Ходим шайх, Жамолиддин Азизон, Худойдод Валий, Дарвеш шайх азизон, Пирим шайх азизон, Мўмин шайх, Тоҳир шайх, Олим шайх азизон, Мавлоно Усмон, Муҳаммади Имло Бухорий каби тариқат намояндалари Зарафшон воҳаси бўйлаб фаолият олиб боради. Силсила атроф ҳудудларга ёйилади.

Олим шайхнинг Охунд Мулла Шариф Бухорий орқали Мулла Боқимуҳаммад Қоракўлийга, ундан Охунд Мулла Тошмуҳаммадга, ундан Мулла Ҳожи Шайх Хоразмийга, ундан Мулла Ниёзмуҳаммад Қоракўлийга яссавия силсиласи етган. Бунга кўра Қоракўл ҳудудига нақшбандия ва кубровия силсиласи қаторида яссавия ҳам ёйилган.

Самарқанд вилояти Жомбой ва Паяриқ туманлари чегарасида, Булунғур ва Мирзаариқ атрофидаги Довчарариқ мавзесида, маҳаллий халқ тили билан айтганда «Яканчик» зиёратгоҳи жойлашган. Бугунги кунда «Яканчик» номи билан аталиб, маҳаллий халқ «Якон шайх», «Якум шайх», «Яканшик» «Яканчик» тарзида айтиб келади.

Изланишлар натижасида шу маълум бўлдики, бу улуғ зиёратгоҳ яссавия сулукининг намояндаси Шайх Камолиддин Туркистоний-Оқоний номи билан боғлиқ. Шайх Камолиддиннинг лақаби Оқоний бўлиб, ХIV асрда бошларида Туркистон ноҳияларидан бири Оқон[7] қишлоғида туғилган. Самарқанднинг Алиобод мавзесида яшаб, шу ерда 1492 йили вафот этган. У яссавия силсиласида шайх Мавдуд, Шайх Али шайх, Ямин бобо, Садр Ота, Занги Ота, Ҳаким Ота (Сулаймон Боқирғоний) орқали Хожа Аҳмад Яссавийга[8] уланади. Шайх Камолиддиндан кейин Саид Аҳмад[9] силсилани давом эттирган.

Д) Қодирия.

Мулла Абдураҳмон Ғиждувонийнинг қодирия силсиласидаги устози Хожа Абдушаҳид Бадахшоний орқали, Мавлоно Аҳмад Қодирий, Абдуллоҳ Бағдодий, Абдужамил, Маҳмуд, Дарвеш, Нуриддин, Ҳисомиддин, Нуриддин, Валийиддин, Зайниддин, Шарафиддин, Шамсиддин, Муҳаммад, Абдулазиз, Абдулқодир Жилоний, Жаъфари Содиқ ва Муҳаммад Боқир воситасида Али[10] (к.в.)га уланган.

Шу билан бир қаторда Мулла Абдураҳмон чиштия силсиласидан ҳам ижозат олган. Унга кўра Мулла Абдураҳмон Ғиждувонийнинг устози Хожа Абдушаҳид Бадахшоний, Ниёз Шоҳ Аҳмад, Муҳаммад Фахриддин, Шоҳ Низомиддин Аврангободий, Калимуллоҳ Деҳлавийлар орқали Муъиниддин Чиштий ва Ҳасан Басрий воситасида тўртинчи халифа Али[11] (к.в.)га етади.

Қодирия силсиласи Бағдод ва Бадахшон орқали Зарафшон воҳасига кириб келган. Чиштия силсиласи эса Аврангобод ва Бадахшон орқали Мовароуннаҳрга келгани аниқланди.

Самарқандда фаолият олиб борган тасаввуф муршидларидан бири бўлган Ҳожи Сафо Валийнинг устози Бобо ҳожи Абдураҳим, унинг устози Шоҳ Маҳмуд, унинг устози Мир шоҳ, унинг устози Абдушаҳид, унинг устози Бобо Шоҳ Мусофир, унинг устози Бобо Шоҳ Саъид, унинг устози Бобо Филмазид, унинг устози Сайид Мир Жон, унинг устози Сайид Шамсиддин, унинг устози Мир Жалолиддин, унинг устози Мир Ғиёсиддин, унинг устози Мир Буғройи, унинг устози Сайид Баҳром, унинг устози Сайид Хидуд, унинг устози Неъматуллоҳ, унинг устози Шоҳ Тоййиб, унинг устози Мир Сурх, унинг устози Закариё, унинг устози Сайид Музаффар, унинг устози Сайид Абдулқодир Жилонийга[12] уланган.

Ҳожи Сафо Валий 34 ёшида Самарқандга келгани ва 40 йил шу шаҳарда фаолият кўрсатиб 74 ёши (1740 йил)да вафот этганига кўра, у 1666 йил[13] таваллуд топгани маълум бўлади.

Силсиладан Ҳожи Сафо Валий қодирия тариқатининг неъматуллоҳия тармоғига мансуб экани маълум бўлди. Неъматуллоҳия тармоғи асосчиси Неъматуллоҳ ибн Абдуллоҳ (1330-1429) бўлиб, диний лақаби Нуриддин, тасаввуфий машҳур лақаби эса Шоҳ Мир Неъматуллоҳ Валий (тўлиқ номи Амир Сайид Нуриддин Неъматуллоҳ ибн Амир Абдуллоҳ Кирмоний)дир. Шоҳ Неъмутуллоҳ Валий тасаввуфий қарашларини қодирия, кубровия ва хожагон[14] силсилаларига мослаштирган, улар билан уйғунлаштириб, неъматуллоҳия тармоғига асос солади.Силсиланинг мазкур тармоғига кўра қодирия силсиласи Бағдод ва Хуросон орқали Зарафшон воҳасига Ҳожи Сафо Валий орқали олиб келинган.

Қодирия силсиласи вакиллари Зарафшон воҳасига нисбатан, Мовароуннаҳрнинг водий ҳудудларида[15] кўпроқ учрайди.

ХV-ХIХ асрларда Зарафшон воҳасида нақшбандия (аҳрория, даҳбедия, мужаддидия, ҳусайния), кубровия (ҳусайния), яссавия (азизия), ишқия тариқатлари қаторида, қодирия (неъматуллоҳия), чиштия силсилалари ҳам фаолият кўрсатган. ХVII асрнинг охирлари ХVIII асрнинг бошларига келиб нақшбандия, кубровия, яссавия, қодирия, суҳравардия, кубровия, мавлавия каби тариқатлар уйғунлашиб, мужассамликда бир хонақоҳда, бир муршид томонидан юритилган.

Зарафшон воҳасида нақшбандия, кубровия, яссавия ва ишқия каби силсила тармоқлари Бухоро, Сирҳинд, Хоразм, Туркистон, Кирмон каби шаҳарлар орқали кириб келган ва шаклланган.

Мулла Абдураҳмон Ғиждувоний нақшбандия, қодирия ва чиштия, Имло Бухорий ишқия, кубровия, нақшбандия ва яссавия, Мусохон хожа Даҳбедий кубровия, нақшбандия, суҳравардия, чиштия ва қодирия, Абул Фатҳ Каррухий ва Мусохон хожа Сармежий нақшбандия ва яссавия силсилаларини уйғунлашган ҳолда мужассам этиб, бир вақтда юритган.

Меҳрожиддин АМОНОВ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими,
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори PhD
[1] Носириддин Бухорий. Туҳфатуз зойирин. – Б. 91.
[2] ДеWэесе Д. Баба Камал Жанди анд тҳе Кубрави Традитион амонг тҳе Туркс оф Cэнтрал Ациа // Дер Ислам. 1994. П. 72; Каримов Э. Ўрта Осиё ҳудудида Кубровия сўфийлик тариқати // Кубравийский вакф ХVII-ХIХ вв.: письменные источники по истории суфийского братства Кубравийа в Средней Азии. — Т.: ФАН, 2008. – Б. 24.
[3] Аминов Б. Маҳмудов Ф. ХIХ аср кубравия-накшбандия тариқатига оид «ал-ижоза» – ижозатнома // Ўтмишга назар. 3 жилд, 9 сон. – Тошкент: 2020. – Б. 4-10.
[4] Манбанинг қўлёзма нусхаси бухоролик Тошпўлот Раҳматуллаев шахсий кутубхонасида сақланади, унинг электрон варианти билан танишиш имкон бўлди.
[5] Каттаев К. Шайх Худойдоди Вали тарихи. – Самарқанд: СамДУ, 2015. – Б. 8.
[6] Шу жойда: – Б. 32.
[7] Носириддин Бухорий. Туҳфатуз зойирин. – Б. 137.; Фитрат. Ясавия мактаби шоирлари тўғрисида текширувлар // Танланган асарлар. II жилд. – Т.: Маънавият, 2000. – Б. 33.
[8] Бу ҳақда батафсил қаранг: Абд ал-Қодир ибн Муҳаммад-Амин. Маджма ал-ансоб ва-л-ашджар. Араб, форс ва туркчадан таржимонлар; Ш.Х.Вохидова, А.К.Муминова, Б.Б.Аминова. Алматы. 2005 г. ва Муҳаммад Олим шайх Азизон. Ламаҳот. Таржима, сўзбоши, илмий-тадқиқот ва изоҳлар муаллифлари К.Каттаев ва А.Нарзуллаев. – Самарқанд, 2012.
[9] Бу тўғрисида батафсил қаранг: Мирзо Меърожиддин. Яконшайх зиёратгоҳи ёхуд шайх Камолиддин Оқоний–Алиободий // Жомбой тонги газетаси. 2017 йил 25 июл сони.
[10] Силсилаи қодирия. Муаллифи номаълум. СамДУ қўлёзмалар фонди. Қўлёзма. инв № 823125/III. – 145б-147а варақ
[11] Силсилаи чиштия. Муаллифи номаълум. СамДУ қўлёзмалар фонди. Қўлёзма. инв № 823125/IV. – 147а-149а варақ.
[12] Абу Тоҳир Хожа. Самария. – Б. 38.
[13] Батафсил қаранг: Аҳадов Ш. Ҳожи Сафо Вали ҳазратлари маънавияти ва фазилатли ҳислатлари ҳақида. – Тошкент: 2013. – Б. 90.
[14] Каттаев К. Шоҳ Неъматуллоҳи Вали тарихи. – Тошкент: 2006. – Б. 12-27.
[15] Бу ҳақида қаранг: Сайид Меҳмон хожа ибн Мавлавий Эшон хожа Намангоний. Туҳфатул мўминин, имдатус соликин. Литография. Форсча-арабча. О.А.Порсева. 1320/1901. – Б. 25-27; Остонақулов И. Фарғоналик валийлар. – Тошкент: 2000.; Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Ғавс ул-Аъзам (Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи И. Остонақулов). – Тошкент: 1992.; Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Авлиёлар султони. Туронлик валийлар. – Тошкент: 2004.

Check Also

КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТУБ АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Мустамлакачилик истило этилган мамлакат аҳолисига нисбатан зўрлик ҳисобланади. Бинобарин, зўравонлик мустамлакачилик сиёсати сифатида барча метрополияларга …