Home / БАЁНОТЛАР / Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланди

Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланди

АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2022 йил давомида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар ва университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

  1. Халқаро алоқалар йўналишида:

Дунёнинг нуфузли марказ ва университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Марказда 8 та халқаро конференция, 10 та онлайн семинар, 3 та семинар-тренинг ташкил этилди.

–   Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси соҳиблари (хорижий тадқиқотчилар)нинг Марказда илмий стажировкалари йўлга қўйилиб, Малайзия, Франция, Қозоғистон каби давлатлардан 6 нафар тадқиқотчи илмий стажировка ўтади.

Малайзия Ислом илмий университети ва Туркиянинг Памуккале университети билан Англашув меморандумлари имзоланди. 

Буюк Британиянинг Лондон ислом маданияти марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоблар тақдимоти, «Ал-Фурқон» Ислом мероси фондида Қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва каталоглаштиришнинг аҳамияти мавзусида” давра суҳбати ташкил қилинди.

3 нафар илмий ходим Туркия қўлёзма асарлар Бош бошқармаси китоб шифохона ва архив ишлари бошқармасида қўлёзма ва тошбосмаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш, 4 нафар илмий ходим Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида араб тили, замонавий фиқҳ масалалари, илоҳиёт, ақида, ҳадис ва тасаввуф илми йўналишларида ташкил этилган 1 ойлик малака ошириш ўқув курсларида ва 2 нафар илмий ходим Памуккале университети Исломий илмлар институтида ташкил этилган 2 ҳафталик малака ошириш ўқув курсида ўқиди, 1 нафар илмий ходим Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида 5 ойлик илмий стажировка ўтади. 

– Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланди.

– Марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган 69 та китоб (125 та асар, жами 13457 варақ) сканер қилиниб, электрон нусхалари тайёрланди.

– хорижий давлатларнинг қўлёзма фондларида сақланаётган Имом Бухорий қаламига мансуб 2838 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди.

  1. Илмий-тадқиқот йўналишида:

1 нафар илмий ходим тарих фанлари доктори (DSc) диссертациясини ёқлади, шунингдек, 4 нафар илмий ходимнинг фалсафа доктори (PhD) диссертациялари муҳокамаси ўтказилди, 1 нафар илмий ходим фан доктори (DSc) ва 9 нафар илмий ходим фалсафа доктори (PhD) диссертациялари устида изланишлар олиб бормоқда.

– Марказ илмий ходимлари томонидан юртимиздан етишиб чиққан 10 нафар буюк аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ва фаолиятига доир алоҳида “10 ҳақиқат” рукнида кичик рисолалар ва инфографик маълумотлар ҳамда 15 та китоб нашр этилди.

237 та илмий иш, шу жумладан, диний-маърифий соҳа йўналишига доир 149 та мақола ОАВ, ижтимоий тармоқ ва сайтларда, 41 та мақола маҳаллий ва хорижий илмий журналларда эълон қилинди. Шунингдек, халқаро ва миллий миқёсда ўтказилган илмий анжуманларда 47 та мавзуда маърузалар қилинди.

III. Маънавий тарғибот йўналишида:

-таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотларида «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти», «Жаҳолатга қарши -маърифат» шиори остида 384 та тарғибот учрашувлари, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари ўтказилди.

–   Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларида Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятига доир 1305 та маълумот эълон қилинди.

–   Ўтган давр мобайнида Матбуот хизмати томонидан 2 марта матбуот анжумани, 3 маротаба брифинг ўтказилди.

–   Хорижий, марказий ва маҳаллий телеканалларда Марказ фаолиятига оид 92 та чиқишлар қилинди.

–   Маънавий-маърифий йўналишга оид долзарб мавзуларда 36 та видеодарс тайёрланиб, Марказ расмий сайти ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …