Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Бухорода “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди

Бухорода “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди

Тадбирда илмий-амалий семинарлар сарҳисоб қилиниб, эътиқод эркинлиги ва динлараро мулоқотни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилади.

 Келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари белгиланади. 

Тадбир доирасида шунингдек, диний бағрикенглик, эътиқод эркинлиги ғояларини халқаро даражада қарор топтириш мақсадида 2016 – 2020 йилларда қабул қилинган Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак, Пунто-дел-Эстеда декларацияларининг тақдимоти ўтказилади. 

Уларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинади. 

Форум якуни бўйича “Бухоро декларацияси” қабул қилиниб, Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиқиб жаҳон ҳамжамияти билан дунёда маърифат ва диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, шунингдек, турли динлар ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат),

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …