Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Интернет эзгуликка хизмат қилсин

Интернет эзгуликка хизмат қилсин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Ахборот хуружлари ва уларни олдини олишнинг маънавий-маърифий, диний асослари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Марказ диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, илмий ходим Жонибек Жумаев, олий таълим муассасаси илмий жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Филиал директорининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фаррух Усмонов кириш сўзи билан очилган тадбир бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, диний эктремизмга, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга бўлган уринишларнинг кўринишлари ҳақида иштирокчиларга кўпроқ маълумот бериш мақсадларига қаратилди.

Маърузачилар интернет билан боғлиқ бузғунчиликлар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадларда фойдаланаётганлар дину диёнат, ибодат, ҳижрат, жиҳод ва жаннат ҳақида турли жозибали сўзлар воситасида ёшларни йўлдан уриб, разолат қурбонига айлантиришаётгани ва унинг қатор салбий оқибатларини афсус билан таъкидладилар.

Дарҳақиқат, интернетдан олинган манба тўғри, ишончли ва зарарсиз эканини билиш керак. Яхши-ёмонни фарқига бормайдиган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот ва хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади.

Тадбирда интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир этувчи ахборотлар иштирокчиларга тоифалар кесимида таснифлаб берилди ва ушбу турдаги ахборотлардан ҳимояланиш йўллари ўргатилди.

Шунингдек, тадбирда “Сиз Муҳаммад ал-Хоразмийни биласизми?” мавзусида тузилган 20 та тест саволи орқали талабалар билимлари баҳоланди.

Якунда ёшлар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …