Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Маматов Шерзод Мавланович Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Шерзод Маматов 1981 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 2005 йилда Самарқанд Давлат университетининг ижтимоий-сиёсий фанлар факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Самарқанд-СТВ” телевизион ижодий уюшмаси мухбири, Ўзбекистон нодавлат телекомпаниялар телетармоғи кўрсатувлари муаллифи, “Камолот” ЁИҲ Самарқанд вилоят Кенгаши қошидаги Ёшлар ижтимоий хизмат марказининг Ёшлар оммавий ахборот воситалари маркази раҳбари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси оммавий ахборот воситалари фаолиятини либераллаштириш ва демократлаштиришни мониторинг қилиш гуруҳи етакчи мутахассиси, ҳудудий бўлинма раҳбари ўринбосари вазифаларида, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида иш юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …