Home / ЯНГИЛИКЛАР / «Мадҳиямиз – фахримиз»

«Мадҳиямиз – фахримиз»

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остида «Мадҳиямиз – фахримиз» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ илмий ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирни Марказ директори ўринбосари О.Муҳаммадиев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни сана муносабати билан муборакбод этди.

Тадбирнинг асосий қисмида Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев мавзу юзасидан маъруза қилиб, давлат мадҳиясининг миллий ғуруримиз, истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли, мустақиллигимиз ва бирлигимиз рамзи сифатидаги беқиёс аҳамияти ҳақида гапирди. Таъкидланганидек, мустақил, озод ва фаровон Ўзбекистонимизнинг бош қўшиғи – мадҳиямиз қалбида шу азиз Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси жўш урган ҳар бир юртдошимизда ўзгача ғурур, фахр ва жўшқин меҳр уйғотади. Чунки бу қўшиқ тимсолида халқимизнинг буюк ўтмиши, бугуни ва келажаги мужассам.

Тадбирда сўз олганлар бугун юртимизда кечаётган янгиланишлар туфайли маънавий тараққиёт сари дадил қадамлар ташланаётгани, миллат чин маънода ўзликка қайтиб, ўзлигидан куч олаётганини, Учинчи ренессанс пойдеворини яратиш йулида олиб борилаётган ислоҳотлар мадҳиямиз садолари остида янада кенг аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …