Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЭЪТИРОФ

ЭЪТИРОФ

▪️ МЕҲМЕТ ГЎРМЕЗ – Ислом тафаккури институти директори, профессор:

– Мовароуннаҳр ислом тамаддунининг бешиги ҳисобланади. Тарихда ислом маданияти дунёнинг турли минтақаларида кузатилган бўлса-да, бироқ ҳеч қайси юртда у Мовароуннаҳрда бўлгани каби гуллаб-яшнамаган. Жумладан, Бағдод, Андалус, Шом каби диёрларда ислом маданияти муайян давр оралиғида ривожланган бўлса, Мовароуннаҳрда бу нарса ҳозирги кунга қадар кузатиб келинмоқда. Шу сабабли бугунги кунда Ўзбекистон ислом цивилизациясининг тарихда эришган шонли мавқеини қайта тиклашда муҳим ўрин тутади.

Биз барчамиз Имом Бухорийни севамиз. Имом Мотуридийга бўлган муҳаббатимиз чексиз. Шу билан бир қаторда, янги Имом Бухорийлару Имом Мотуридийларга ҳам муҳтожмиз. Мотуридийлик таълимотини чуқур ўзлаштирган, бугунги куннинг долзарб масалаларига ечим топа оладиган кадрларни тайёрлаш долзарб вазифа бўлиб турибди. Бу борада Ўзбекистон билан ҳар қандай ҳамкорликка тайёрмиз.

Мен Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилганимда шундай дуо қилган эдим: “Аллоҳим, дарёлар қайта оқсин. Бироқ сувга эмас, балки илмга тўлиб оқсин”. Дарёлар деганда мен Сайҳун ва Жайҳун дарёларини назарда тутган эдим. Менинг наздимда Самарқанд кўчаларини кезишнинг ўзи улкан бахт, бир илм ҳисобланади. Ўзбекистон мана шундай муқаддас юртдир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …