Home / МАҚОЛАЛАР / Ғоявий таъсирга алданманг

Ғоявий таъсирга алданманг

Маълумкий одамзод ишончга, эътиқодга таяниб яшайди. Бинобарин унинг эътиқоди ҳам ўзи каби ҳурматга лойиқ. Одамзоднинг онгу тафаккурига таҳдид солаётган, соф эътиқодли қалбга тажоввуз қилишга уринаётган кимсаларни нотўғри ғояларини ислом дини қаттиқ қоралайди.

Бундай инонлар ўзларининг бузуқ ақидаларини ҳалқни онгига сингдириш учун минг хил найранглар ўйлаб топишмоқда. Улар амалга ошираётган ишларида юзаки фикрлари билан ўзларининг ғаразли мақсадларини рўёбга чиқаришда турли интернет саҳифалардан фойдаланиб ёшларимизни онгини заҳарлаб қўяётганидир. Уларнинг бу ишларини ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди.

Интернет орқали амалга оширилаётган катта маблағ талаб қилинмайдиган ғоявий таъсир ва таъзиқларни инсонлар кўпинча сезмай қолишади. Бундай ғоявий таъсирлар йўналтирилган мамлакат аҳолисининг хоҳиш истаклари, табиати, мавжуд муаммолари жиддий ўрганилган ҳолда асосий эътибор мамлакат аҳолисининг онги, дунё қарашларига таъсир кўрсатишга ҳамда уларнинг бошқарув аҳамиятини издан чиқаришга ёкий бутунлай йўқ қилишга қаратилган бўлади.

Сўнги йилларда исломни ниқоб қилиб олган динфуруш ташкилотлар ғояларининг тарқатувчи веб-сайтлар сони бир неча мингтага етди. Бундай сайтлар тўсатдан пайдо бўлиб, вақт ўтгач йўқолади. Сўнгра мазмун моҳиятини ўзгартирмасдан, номларини яъний рўйхатдан ўтиш манзилларини ўзгартирган ҳолда яна пайдо бўлаверишади. Бундай веб-сайтларда исломни асл мазмун моҳияти беркитилиб. Одамларни йўлдан оздириш учун ҳижрат, жиҳод ва шаҳидлик каби сўзларни нотўғри талқин қилиб аслида қотиллик, бузғунчилик, зўравонлик ҳамда ўз жонига қасд қилишлик каби амалиётларга чақирадиган ҳамда ушбу манфур ишларга таълим берадиган кўплаб видеолавҳа ва мақолалар авж олиб бормоқда. Бугунги кунни талаби тезкор ахборот алмашинув даврида биз ортда ҳам қолмаслигимиз шу қаторда турли нотўғри фикрлардан ўзимизни ҳимоя қила билишимиз талаб қилинади. Ҳиндистонлик Давлат арбоб Маҳатма Ганди ахборот алмашинувга шундай таъриф берган “Мен ҳар тонг эрталаб ўз хонамни деразаларини хонамга тоза ҳаво кириши учун очиб қўяман. Хонага тоза ҳавога қўшилиб чанг ва ғубор бирга киради”. Ҳозирги вақтда уларнинг бузуқ ғоя ва мафкуралар инсоният ҳаётига жуда катта таҳдид солиб қўймоқда.

Шу муносабат билан давлатимизда шу соҳага доир қонунлар қабул қилинди. Масалан: Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қонунда ахборот хизматларининг замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан, телевизор, фото ва видео ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконияти, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминланганлиги, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир қўйилаётган маълумотга эътибор берилиб унинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текширган ҳолда сайтларга жойлаштирилса нур устига аъло нур бўлади.

Бугун ёшларимиз ахборот ҳимояси бўйича маълум кўникмаларга эга бўлишлари, ҳар қандай хабарни мазмун моҳиятини тушуна билишлари зарур. Ҳар қандай ахботорга нисбатан кимдан ва нима учун деган саволни ўз-ўзига берса. Агар мана шу саволга муносиб жавоб топиб ўзини муносиб фикрини билдира олса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ёшлар ўртасида ахборот истеъмоли маданиятини шакиллинишида миллий маданиятимиз ҳамда қадрятлиримизга ҳурматни шакллантира олсак дунё қараши кенг қадрятларига ўз маданиятига эга авлодларни тарбиялаган бўлар эдик.

Кенжабек Солиев
Чуст тумани “Ғойиб Эронлар” масжиди имом хатиби

Check Also

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ

Мустақилликнинг илк йилларида ислом динига қўйилган бир асрлик чеклов [4:252] барҳам топиб, эътиқод эркинлиги учун …