Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да…

Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да…

МEРОСНИНГ БУТУН ҚОЛИШИ

(IV) 2781. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо отасининг Уҳуд жангида шаҳид бўлиб, олти қизи ҳамда зиммасида қарзи қолганини сўзлаб, бундай деди:

«Хурмони узиш вақти келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, отам Уҳуд куни шаҳид бўлганини ва зиммасида кўп қарз қолдирганини биласиз. Мен ҳақдорларнинг сизни кўришларини истардим», дедим. «Бориб, ҳар нав хурмони алоҳида уюм қил», дедилар.

Мен шундай қилдим-да, сўнг у зотни чақирдим. Ҳақдорлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришди-ю шу заҳоти мени қистовга олишди.

У зот уларнинг қилаётган ишларини кўргач, энг катта уюм атрофида уч марта айландилар-да, сўнг унинг ёнига ўтирдилар. Кейин: «Ҳақдорларингни чақир», дедилар. У зот Аллоҳ отамнинг омонатини адо этгунича уларга ўлчаб беравердилар.

Аллоҳга қасамки, Аллоҳ отамнинг омонатини адо этса, сингилларимга бир дона хурмо орттириб қолмасам ҳам рози эдим. Аллоҳга қасамки, уюмларнинг ҳаммаси бутунлигича қолди, ҳатто боя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнига ўтирган уюмга қарасам, ундан бир дона хурмо ҳам камаймагандек эди.»

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

АЙЁМ ФАЗИЛАТИ: Етимнинг кафили

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили …