Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ҳусомиддин Сиғноқийнинг ҳaёти вa илмий мероси

Ҳусомиддин Сиғноқийнинг ҳaёти вa илмий мероси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Қозоғистоннинг Нур-Муборак ислом маданияти университети ҳузуридаги Aбу Ҳанифа илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Мовaроуннaҳрлик олим Ҳусомиддин Сиғноқийнинг ҳaёти вa илмий мероси” мавзуида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Zоом видеоконференция дастури орқали ташкил этилган семинарда Aбу Ҳанифа илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шамшадин Керим Ҳусомиддин Сиғноқийнинг ҳaёти вa илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш бўйича олиб борган тадқиқотлари давомида тўпланган маълумотлар билан ўртоқлашди.

Анжуманда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга олим томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …