Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё – Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн – семинарга таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Германиянинг  Гамбург университети қўлёзмаларни ўрганиш маркази профессори, Dr. Jürgen Paul (Юрген Паул)нинг “Марказий Осиёга Исломнинг кириб келиши” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Он-лайн семинар 2021 йил 2 февраль, соат 17.00 да бўлиб ўтади.

Семинарда ZOOM видеоконференция дастури орқали иштирок этиш мумкин.

ZOOM видеоконференция дастури бўйича уланиш манзили:

👉https://uni-hamburg.zoom.us/j/95549707281?pwd=RklLUmoySmZ5L2dCcDZMQ2RrcG5adz09

Семинар идентификатори: 955 4970 7281
Парол: 35421147

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …