Home / ЯНГИЛИКЛАР / “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги”да Марказ манбалар хазинаси фаолияти ҳақида маъруза қилинди

“INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги”да Марказ манбалар хазинаси фаолияти ҳақида маъруза қилинди

Хабарингиз бор, юртимизда жорий йилнинг 16-20 ноябрь кунлари “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун мазкур ҳафталик доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан  “Ўзбекистондаги нодир фондлар: сақлаш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзуида онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ахборот-кутубхона марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда юртимизда фаолият юритаётган музей ва архивларнинг тегишли мутахассислари иштирок этди.

Zоом видеоконференция дастури орқали ташкил этилган семинарда Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида сақланаётган нодир қўлёзмалар” мавзуида маъруза қилди.

Шунингдек, семинарда  мутахассислар томонидан нодир қўлёзма асарларни сақлаш ва бойитиш, рақамли ёзма меросни сақлаш ва ундан фойдаланиш, нодир фондлар хақида кенг жамоатчиликка маълумотлар етказиш, пандемия шароитида аҳоли ва илмий жамоатчиликни архив ҳужжатлари билан ижтимоий тармоқлар орқали таништириш мавзуларида ҳам маърузалар тингланиб, мавзулар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мутахассислар томонидан тарихий ёдгорликларни хужжатлаштириш, сақлаш ва электрон намуналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …