Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллигига бағишланган он-лайн семинар

Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллигига бағишланган он-лайн семинар

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида миллатимиз фахри, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз – Имом Бухорий ҳазратларининг таваллуд кунини  (810 йил, 21 июль) нишонлаш  анъана тусига кирмоқда.

Жорий йилнинг 21 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳамкорлигида мазкур сана муносабати билан он-лайн семинар ташкил этилди. Семинарда олимлар, соҳа мутахассислари, Республика Маънавият ва Маърифат марказининг вилоятлардаги бўлимлари вакиллари, ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Семинар давомида аллома меросининг янги қирраларига кўпроқ урғу берилди. Маърузачилар томонидан Имом Бухорий меросининг комил инсон тарбиялашдаги аҳамияти, бугунги кунда тутган ўрни, хусусан, “Саҳиҳ ал-Бухорий” асаридаги ислом динига нисбатан бўлаётган бўҳтонларга нисбатан аниқ жавоб ва раддиялар хусусида сўз борди.  Соҳа мутахасислари “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг машҳур ровийлари”, “Имом Бухорийнинг “мусталаҳул ҳадис” илмининг шаклланиши ва тарқалишидаги ўрни” мавзусида чиқур илмий мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар. 

Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида аллома меросини ўрганиш ва халқимиз ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш йўлида олиб борилаётган ишлар, нашр этилган китоб ва рисолалар ҳақида маълумот берилди.

Семинар сўнгидаги савол-жавоб қисмида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Имом Бухорий таваллуд кунини нишонлаш марказ учун анана тусини олмоқда деганимизга сабаб, ўтган 2019 йилда Марказда буюк муҳаддис таваллудига бағишлаб “Саҳиҳ ал-Бухорий асарининг жаҳондаги қўлёзма нусхалари” халқаро кўргазмаси ташкил этилган эди. Унда муҳаддиснинг шоҳ асари “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг қадимги нусхаларидан 16 таси намойиш қилинган эди.

Семинарни FACEBOOK тармоғида кўришингиз мумкин.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …