Home / ЯНГИЛИКЛАР / Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият

Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият

Хотира муқаддас, қадр абадий!. Тарихий хотирасиз келажак бўлмайди.

Юртимизда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида юксак матонат ва жасорат билан меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш анъана тусига кирган.

Ҳадис илми мактабида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда II -жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият” мавзуида онлайн тарзда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Мактаб жамоаси ва талабалари иштирок этди.

Унда сўз олганлар томонидан II-жаҳон урушида ўзбек халқининг кўрсатган юксак жасорати, урушнинг инсонлар бошига солган қайғу ва ташвишлари, бугунги дориломон кунлар ўз-ўзидан бўлмагани, юртимиздаги барқарор тинчликни қадрияга етиш, яратилган шарт-шароитларга шукроналик келтириб яшаш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида шунингдек, Мактаб талабалари ва жамоасига муборак Рамазон ойини, мазкур ой давомида адо этиладиган муқаддас амалларни, хусусан, таровеҳ намозлари, ифторликларни юртимизда ўрнатилган карантин талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда, Ўзбекистан мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Фатвосига мувофиқ амалга ошириш лозимлиги эслатиб ўтилди.

Анжуманда сўнгида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ж.Акрамов
Ҳадис илми мактаби
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Check Also

Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига БАА Шаржа Амирлиги Мерос институти Археология бошқармаси Бош директори Исо …