Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 47)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 58 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 5 Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга …

Batafsil

Шарҳ ал-виқоя

№ inv. MR 225 Муаллиф.Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

آداب المفتيين والمستفتين (Одаб ал-муфтийн ва ал-мустафтийн)

№ inv. MR 137/III Муаллиф ­­­­– номаълум.  Фиқҳ. Асар муқаддима ва етти фаслдан иборат бўлиб, унда фатво сўзининг  маънолари, фатво беришнинг ҳукмлари, шартлари, одоблари ва бошқа мазҳабга кўра фатво бериш ҳақида, фатво сўровчининг зиммасидаги бурчлари ва одоблари фаслларга бўлиниб баён қилинган. Шунингдек, асарда фатво бериш билан ҳукм чиқариш ўртасидаги фарқлар …

Batafsil

مفتاح الجنان (Мифтоҳ ал-жинон)

№ inv. MR 150/X Муаллиф: Муҳаммад Мужир Важиҳ Адиб (XIV аср). Фиқҳ. Асарда фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, унда калимаи таҳлил, Қуръон карим, зикр, таҳорат, мисвок фазилатлари ва бошқа кўпроқ ибодат учун зарур бўлган масалалар кенгайтирилиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 89б). Асар боши (в. 89б) : حمد بيحد و ثناى …

Batafsil

Сарфи Баҳоий

№ inv. MR 64/VI Муаллиф: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 88б). Асар боши (в. 88б) : …

Batafsil

اقسام وقف سجاوندي (Ақсом вақфи Сижовандий)

№ inv. MR 3/V Муаллиф: Руҳониддин Абу Фазл Абу Жаъфар Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Тайфур Ғарнавий Сижовандий (ваф. 560/1165 й.). Тажвид. Асарда тажвид қоидалари идғом, изҳор, истеъло ҳарфларини ўқиш қоидалари ва Қуръон каримдан оятлар келтирилган. Асар назм усулида ёзилган бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 57б). Асар …

Batafsil

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 42/III Муаллиф: Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва …

Batafsil

شرح على الشافية (Шарҳу ала аш-шофия)

№ inv. MR 128 Муаллиф:Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (ваф.746/1345 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожиб номи билан танилган машҳур наҳв олими Усмон ибн Умар (ваф. 646/1248 й.)нинг сарф илмига оид “аш-Шофия фит-тасриф” номли асарига Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий тарафидан ёзилган шарҳдир. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари, мавзулар мисоллар …

Batafsil

مناجات ونصایخ (Муножат ва насоих)

№ inv. MR 72/VI Муаллиф:Хўжа Абдуллоҳ Ансорий (ваф. 481/1088 й.). Тасаввуф. Рисола тасаввуф илмига оид бўлиб, унда поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ошиқлик, маърифлик ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирчан оҳангда ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 163а). Асар боши …

Batafsil