Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 63/II

Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 47б).

Асар боши (в. 47б) :

اكر شخص كويد كه اول علم كدام است وآخر علم كدام است جواب ميكويمكه اول علم شناختن …

Асар сўнги (в. 50а) :

… مصنف فا وعين لام است كفته است فعل نكفت است والله علم

Библиография : СВР IV, № 3386 ;Туркестон, № 28-29 ; Нукус № 82 ; Кина № 262-270.

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 47б-50а); 29 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …