Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 42)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تلخيص المفتاح (Талхис ал-мифтаҳ)

№ inv. MR 1/III Муаллиф. Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдураҳмон Қазвиний (ваф. 739/1339 й.) Балоғат.. Асар Абу Яъқуб Юсуф Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асарининг учинчи қисмига ёзилган шарҳдир. У балоғат илмига, яъни, Қуръон оятларининг маънодаги балоғати, фасоҳат илми, сўздаги маъноларнинг теранлиги каби мавзу ва бобларга ажратилиб берилган. Шунингдек, асарда саҳоба ва ундан кейинги олимларнинг …

Batafsil

حاشية حاشية الاساس (Ҳошият ҳошият ал-асос)

№ inv. MR 3/XI Муаллиф. Эшон Махдум қози. Ақоид. Асар ақидага оид масалаларга бағишланган “Ҳошияту ал-асос” асарига ёзилган шарҳ. Шунингдек, асарда калом илмига оид атама ва иборалар рисола муаллифининг фикрига мувофиқ равишда шарҳлар берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 123б). Асар боши (в. 123б) : منه الهداية الى الصراط المستقيم و على …

Batafsil

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 17/II Муаллиф. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …

Batafsil

تذكرة مقيمخاني (Тазкираи Муқимхоний)

№ inv. MR 68/I Муаллиф. Муҳаммад Юсуф Мунший ибн Хужа Бақо. Тарих. Асар Аштархонийлар сулоласи Балх ҳокими шаҳзода Абулмузаффар Муқимхон (1601-1747 й.) га бағишлаб ёзилган тазкира бўлиб, Чингизхон ва унинг авлодлари, шунингдек, ўзбек хонлари Шайбонийлар (1500-1601), Аштархонийлар (1601-1747) ҳукмронлик қилган даври шажарасининг тарихи ёритилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …

Batafsil

حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

№ inv. MR 77/II Муаллиф. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид …

Batafsil

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№  inv. MR 108/VII Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 114а). Асар боши (в. 114а) : الحمد لجامع المتون والصلوة لقاطع الفنون قال النبي عليه السلام …

Batafsil

حاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى (Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий)

№  inv. MR 229/I Муаллиф. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95) Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган. Нусха тўлиқ …

Batafsil

شرح الكافية للهندي (Шарҳу ал-кофияти лил-Ҳиндий)

№ inv. MR 206 Муаллиф. Аҳмад ибн Умар Заволий Давлатободий Ҳиндий (ваф. 849/1455 й.). Грамматика. Асар Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.) нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида …

Batafsil

الحاشية على شرح البخارى على حكمة العين للكاتبى (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Бухорий аъла ҳикмат ал-аъйн ли ал-Катибий)

№ inv. MR 79/II Муаллиф. Мирзожон Ҳабибуллоҳ Шерозий Бағондий (ваф. 994/1586 й.). Мантиқ. Асарда метафизика ва физика ҳақида маълумотлар берилган. Ўрта асрларда Шарқ ва мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 68б). Асар боши (в. 68б) : قال الشارح الحكمة استكمال النفس الانسانيه اى الاستكمال …

Batafsil

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№  inv. MR 188 Муаллиф. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу …

Batafsil