Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 70/II

Муаллиф. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.).

Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 110б).

Асар боши (в. 110б) :

قال الشارح النحرير عامله الله بلطفه الخطير بعد ما تمين بالتسمية الحمد لله اقول فى تعقيب التسمية بالتحميد اقتداء باسلوب الكتاب المجيد وعمل…

Асар сўнги (в. 194а) :

… فى حق الانبياء وبه يظهر ان فى هذا الوجه ايضا تفيد تفضيلهم فقط وان الفضل الملائكة ليؤتيه من يشاء والله ذو الفضل العظيم

Колофон (в. 194а) :

تمت تمت تمت

Настаълиқ. 95 варақ. (в. 110б-194а) ; 194б-195 варақларда хаттот машқи ва дуолар бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 157´72 mm. ; варақ ўлчами : 255´95 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ. Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган ва варақлари қирқилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …