Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 116/III

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 51а).

Асар боши (в. 51а) :

  حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 57б) :

… المرد و كان مفردا منكرا في غير ذلك كقولك احد عشر درهما عشرون درهما وتسعون درهما ودينارا.

Колофон (в. 57б ) :

تمت تمت تمت سنة  ١٣٠١

Кўчирилган сана (в. 57б )  : 1301/1884 й.

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 51а-57б) ; 58-59а бўш варақ ; 15 қатор;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Эшонқули 1248 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан. Турундж ва лола ўртасида “Оқибат хайр бод 1288” босма муҳри бор.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …