Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجموعة المسائل (Мажмуът ал-масоил)

مجموعة المسائل (Мажмуът ал-масоил)

№ inv. MR 274/ VIII

Муаллифи – номаълум.

Фиқҳ. Асарда Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъанинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” асарига ёзилган шарҳдан бир варақ. Ундан сўнг “Китобут таҳорат”(“Таҳорат китоби”), “Китобуз забоиҳ” (“Қурбонлиқлар китоби”), “Китобус сойд” (“Ов китоби”) ва араб ва форс тилидаги фиқҳга оид турли маслалар келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 77б).

Асар боши (в. 77б):

الحمد لله الذى انار برأفته منار الاسلام هداية الى طريق الرشاد واضاء بجملته…

Асар сўнги (в. 145а) :

…صفات الله تعلى سوق ضيخان من قال جواب المسئلة

Настаълиқ. 79 варақ. (в. 77б -145а) ; 11-25 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, баъзи китоб ва боб номлари қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 250´180 mm. ; варақ ўлчами : 265´ 200 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган, баъзи варақларнинг матндан ташқари қисми йиртиб олинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

دهقان چلیق رسالسی (Деҳқончилик рисоласи)

№ inv. MR 274/VI Муаллифи – номаълум. Ахлоқ. Асарда Одам алайҳис салом жаннатдан чиқгандан сўнг …