Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (فقه كيدانى)

Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 6/I

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 16а) :

… و ترك فرض من الفرائض بلا عذر و لو بدون اختياره و تعمد الحدث

Настаълиқ: 16 варақ. (в. 1б-16б) ; + 1б варақдаҳадис, 16б-17а варақларида никоҳ хутбаси бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн орасида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´55 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақларининг чет қисмлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, чириган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …