Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 41)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شمائل النبى (Шамоил ан-набий)

№ inv. MR 71/VIII Муаллиф. Абу Исо Муҳаммад Исо ибн Савра Термизий (ваф. 279/892 й.). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаётлари, сифатлари, ахлоқлари, юриш-туришлари, гапиришлари, умуман, у зотга тааллуқли бўлган ҳадислар тўплами. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 69а) : فتوفاه الله تعالى على رأس ستين سنة و ليس فى رأسه و …

Batafsil

يوسف وزليخا (Юсуф ва Зулайхо)

№ inv. MR 28 Муаллиф. Шоҳ Ҳаким Холис Тошкандий (XVII- XVIII аср). Қисса. Асар ишқий қисса ҳисобланиб, “Қиссас ал-анбия” асарида ҳам мазкур қисса ёритилган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган ишқий муносабати ҳақидаги қиссалар ташкил топган. Қиссанинг асл манбаи Қуръони Каримдан олинган бўлиб, “Юсуф” …

Batafsil

چهار درويش (Чор дарвеш)

№ inv. MR 138 Муаллиф. Мулло Қурбон Хиромий (ХIX аср). Қисса. ХIX аср ўзбек адабиёти намояндаси. Асар шоҳ Озодбахт ва тўрт дарвеш ҳақидаги қисса бўлиб, унда дарвешлар ўзларининг бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қилиб берган. Қисса маснавий усулида ёзилган ва таълим-тарбиявий томонидан аҳамияти катта бўлганлиги учун халқ орасида жуда машҳур ҳисобланган. Нусха …

Batafsil

قصيدة البردة (Қасида ал-бурда)

№ inv. MR 208/II Муаллиф. Абу Абдуллоҳ Шарофиддин Муҳаммад ибн Саид Мисрий Бусирий(ваф. 694/1294 й.) . Тасаввуф. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)га бағишланган бўлиб, унда тасаввуфий-ирфоний равишда Муҳаммад (с.а.в.)нинг мадҳлари 63 байтда ўрин олган. Қасидани баъзи касалликларга дам солиш учун ҳам ўқиганлар. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 12б): Асар боши (в. 12б) : …

Batafsil

شرح الوقاية (Шарҳ ал-виқоя)

№ inv. MR 9 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги  шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

№ inv. MR 76/II Муаллиф. Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Мансур ибн Халиф Нисабурий (тахм. XI аср). Қисса. Асар Одам алайҳиссалом қиссасидан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қисса, ҳикоялар мажмуаси ташкил топган. асарнинг муқаддимасида Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобил қиссалари келтирилган. Қиссалар Қуръони Каримдаги қиссалар асосида олинган …

Batafsil

بهرام و كلاندام (Баҳром ва Гуландом)

№ inv. MR 195/I Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Достон. Қисса қаҳрамонлик, ишқий саргузашт ҳақида бўлиб, воқеа ривожи Византия подшоҳи Баҳромнинг тўғилиши, таълим олиши ва овга чиққан пайтида Чин ҳукмдорининг қизи Гуландомнинг расмини кўриб севиб қолади. Улар машаққат ва кўпгина саргузаштлардан сўнг учрашганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. …

Batafsil

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية  فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس) Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидояСуал шарҳ Илёс), № inv. MR 126 Муаллиф. Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 20 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …

Batafsil

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 181/III Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Batafsil