Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجموعة الاحاديث (Мажмуъат ал-аҳадис)

مجموعة الاحاديث (Мажмуъат ал-аҳадис)

№ inv. MR 71/IX

Муаллиф – номаълум.

Ҳадис. Асар ҳадислар тўплами бўлиб, унда машҳур ҳадис тўпламларидан ажратиб олинган ҳадислар бор. Асарда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ибодатлари, дуолари ҳақидаги ҳамда инсон ҳаётида бўладиган турли муаммоларга оид ҳадислар тўпланган. Шунингдек, асар бир неча бобларга ажратилган бўлиб, Қуръон сураларининг фазилати  ўзига хос турли дуолар ҳақида ҳам ҳадислар баён қилинган. Асарнинг бошқа ҳадис тўпламларидан фарқли жиҳати ҳар бир ҳадиснинг ровийси ҳамда манбаси ҳадиснинг аввалида қисқартирилган ҳолда келтирилган. 

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 78а) :

… محمدا رسول الله م ع ح ب التحيات الطيبات الصلوات لله السلام عليك ايها النبى و رحمة الله و براكته السلام علينا و على عباد الله الصالحين شهد ان لا إلاه ألا الله و ان محمدا عبده و رسوله …

Асар сўнгги (в. 142б) :

…البقرة لن تقرأء الحرف منهما الااعطيته م س البقرة ان الشيطان يفر من البيت الذى  …

Настаълиқ.  65 варақ. (в. 78а-142б) ; 143а-144б “Аввали илм” асаридан парча, 144б-145б хаттот машқи бор ; 146 бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´70 mm. ; варақ ўлчами : 180´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

Муқова : муқовалари йўқ.

Муҳр (в. 112б) : Ёрмуҳаммад ибн Муҳаммадшариф.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган ва варақларини қурт еган.

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …