Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

فصل فى الحروف  (من مقدمة الادب للزمخشرى)
Фасл фи ал-ҳуруф (= мин муқаддимат ал-адаб ли-з-Замахшарий)

№ inv. MR 181/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 41а).

Асар боши (в. 41а) :

فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط  و هي سبعة عشر حرفا نحو به داءو مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن وتالله …

Асар сўнги (в. 43б) :

… فقايم واماعمر وفقاعدا لاان زيدا فاضل الاانهم الكاذبون اما ان الحق عنده واما انه الكريم وافعل هذا امالا…

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 41а-43б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳр Мирмуҳаммад.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …