Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 21)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تصريف العزّي Тасриф ал-иззи

№ inv. MR 232/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 41а). …

Batafsil

العوامل المائة (في النحو) Ал-авомил ал-миа (фи ан-наҳв)

№ inv. MR 181/IV Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. …

Batafsil

الكافية فى النحو Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 106/I Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Batafsil

حركات الإعراب Ҳаракот ал-эъроб

№ inv. MR 123/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).  Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. …

Batafsil

مطالب المصلي (فقه كيدانى) Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 98/II Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 194б). …

Batafsil

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 102 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Batafsil

چهار كتاب (كليات چهار كتاب) Чаҳор китоб (= Куллият чаҳор китоб)

№ inv. MR 29 Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …

Batafsil

العقائد العضدية Ал-Ақоид ал-Азудийя

№  inv. MR 144/II Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.). Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 16б) Асар боши (в. 16б) :  الحمد الجامع المتوحد الصلاة لصانع الفنون قال النبى عليه …

Batafsil

حاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий

№  inv. MR 65 Муаллиф. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95). Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган. Нусха …

Batafsil

شرح مطالب المصلى (شرح فقه كيدانى) Шарҳ Матолиб ал-мусолли (= Шарҳ Фиқҳ Кайдоний)

 № inv. MR 192/I Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) :   … آنرا نوعان محرم و مكروه دو …

Batafsil