Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 64/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 57а) :

… و فى الوقف فيرد ما حذف و المفتوح ما قبلها تقلب الفا

Колофон (в. 57а) :

تمت الكتاب

Настаълиқ. 56 варақ. (в. 1б-56а) ; +1а-5а  бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´50 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 250/II Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ …