Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 19)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 106/VII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддиматул кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 82б). Асар боши (в. 82б) : …

Batafsil

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 186/VII Муаллиф. Муаллифи номаълум Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср)нинг араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 135б) : Асар боши (в. 135б) …

Batafsil

دعاى قدح (Дуойи қадҳ)

№ inv. MR 134/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум Дуо.Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот айтиш дуо, зикр, саловотлар жамланмаси бўлиб, халқ орасида жуда кўп нусхалари тарқалган асарлардан бири ҳисобланади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а) : استاد دعاى قدح اين است نقل است كه جون حضرت …

Batafsil

جواب نامه (Жавобнома)

№ inv. MR 134/IV Муаллиф. Маллиф номаълум. Дуо ва зикр. сарнинг аввалида “Жавобнома”нинг фазилатлари ва хусусиятлари берилган. Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот айтиш, дуо, зикр, саловотлар келтирилган бўлиб, халқ орасида жуда кўп нусхалари тарқалган асарлардан бири ҳисобланади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 103а). Асар боши (в. 103а) : اسناد …

Batafsil

نورنامه (Нурнома)

№ inv. MR 221 Муаллиф. Муаллиф номаълум Дуо.Асар Муҳаммад ((с.а.в.)) билан боғлиқ бўлган ривоятлар билан бошланган. Рисола дуолар мажмуаси бўлиб, унда асосан зикр, турли дуо ва саловотлар ҳамда Қуръон каримдаги дуо оятлардан келтирилган. Оммавий халқ бу рисолани доим ўқиб ундан кенг фойдаланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1б) . Асар боши …

Batafsil

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 149/III Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. …

Batafsil

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 45/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 62/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 48б). Асар …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 123/V Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 74б). Асар боши (в. 74б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 207 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар …

Batafsil