Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 154

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 4-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 3 (“Оли Имрон”) суранинг 92-оятидан бошланиб, 4 (“Нисо”) суранинг 24-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

لن تنالوا البر حتى تنفقوا مما تحبون وما تنفقوا من شيء فان الله به عليم …

Асар сўнги (в. 13б) :

… فما استمتعتم به منهن فاتوهن اجورهن فريضة ولا جناح عليكم فيما تراضيتم به من بعد الفريضة ان الله كان عليما حكيما

Настаълиқ. 13 варақ.  (в. 1б-13б) ; + 01-02а, 14-15 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 440/VI Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг …