Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 143/VI

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 59а).

Асар боши (в. 59а) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف اسم همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

Асар сўнгги (в. 76б) :

… يفعل بكسر عين واز مثال مطلقا رورن مفعل فى ايد همجون مضرب وموعد واز غير باب يفعل…

Настаълиқ. 18 варақ. (в. 59а-76б) ; 13 қатор ;мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 135´65 mm. варақ ўлчами : 195´115 mm. варақлари шарқона рақамланган.

Саҳҳоф: Муҳаммад… .

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, айрим варақлари тушиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …