Home / АЛЛОМАЛАР (page 29)

АЛЛОМАЛАР

Имом Мотуридий ва унинг “Таъвилотул Қуръон” асари

Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ алломанинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра, Имом Мотуридийнинг насаби улуғ саҳоба Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган. Имом Мотуридийнинг туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда …

Батафсил

Абул Ихлос Ҳасан Ширинбулолий ва унинг қўлёзма асарлари

Аллома Мисрнинг Мануфа вилоятининг Ширинбулол қишлоғида 994/1585 йилда туғилган. Абул Ихлос Ҳасан Вафоий Ширинбулолий ўз замонасининг фиқҳ фанида энг етук ва мутааххир олимларнинг машҳур фақиҳларидан биридир. У Қоҳира шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетида таълим олган. Шайх Ширинбулолий фиқҳ ва усулул фиқҳ фанларида етук олим бўлган. Аллома ҳанафий мазҳабида, мотуридий эътиқодида фаолият олиб …

Батафсил

ЎРТА АСРЛАР: ДАБУСИЯ ШАҲРИ ВА АЛЛОМАЛАРИ

Қадимдан ғарбу шарқни боғловчи Буюк ипак йўлидаги шаҳар, қалъа ва қишлоқлар савдо учун жуда қулай жой ҳисобланган. Айни шу йўл устида жойлашган шаҳарлардан бири Дабусиядир. Бошидан не-не қирғинбарот жангларни, шон-шавкатли кунларни кечирган Дабусия шаҳри Қутайба ибн Муслим, Чингизхон, Мирзо Бобур ва Шайбонийхон каби лашкарбошилар ва ҳукмдорлар билан юзма-юз бўлган. Бу …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

3-қабртошдан шу маълум бўладики, Мухлисхон ота қабр атрофи одатий мармар тошлар билан ўралган суфа кўринишида, яъни тахминан 70 х 70 см.ли тошлардан анчагинаси синиқ, ярим синиқ ҳолатида бўлганлиги бунга далолат қилади. Мухлисхон ота тўғрисида машҳур тасаввуф олимларидан бири Муҳаммад Олим шайх Азизон томонидан ёзилган “Ламаҳот”[1] китобида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ

Икки дарё оралиғида туғилган, ижод қилган ва фаолият олиб борган аждодларимиз шарофатидан, ўз навбатида бу ҳудуд (Миёнкол)нинг тароватию барокотидан, унинг тавсифи эл аро манзуру машҳурдир. Миёнкол Зарафшон дарёсининг Чўпон Ота тепалиги олдида икки қисмга бўлинган: ўнгги – Оқдарё, чап томондагиси Қорадарё оралиғи, доимо жуда обод жой бўлган[1]. Миёнкол ҳақида Н.Бегалиев …

Батафсил

Имом Байкандий ҳақида манбаларда(3 қисм)

Имом Байкандийнинг “Таолиқ” асарининг бизга маълум бўлган ягона қўлёзмаси Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида “Исломий таржимаи ҳоллар” бўлимида 520.2 рақами билан, умумий рақамда эса, 111.113748 рақами билан сақланади. Қўлёзма 17 варақдан иборат. Ўлчами 18 х 16 см. Носих исми Аҳмад ибн Муҳаммад Шофиъий. Қўлёзма араб тилида оддий насх хатида кўчирилган. Хат жуда …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

Ҳожи Сафо Валий муқтадолик қилган “Қаландария” (“Неъматуллоҳия”) тариқати ва унинг вакиллари, шу йўналишда фаолият олиб борган мутасаввуф олимларнинг илмий ва адабий ижодиётида асосан маснавийхонлик етакчи ўрин эгаллаган. Ул зот умрининг охиригача сўфийлар тарбияси билан шуғулланиб ҳижрий 1153 (1740) йилда[1] вафот этган. Ҳожи Сафо Вали ўзидан ўзининг тасаввуфона маърифати билан бир …

Батафсил

Ҳадисшунос олим Имом Термизийнинг ислом оламида тутган ўрни

Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюк ҳидоятини кимга беришлигини ҳамда унинг мақоми нақадар юксак эканлиги ҳақида марҳамат қилади: فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهْدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ كَذَلِكَ يَجْعَلُ اللَّهُ الرِّجْسَ عَلَى الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

XVII аср охири XVIII асрларда тасаввуф таълимоти назарий ва амалий жабҳаларда халқ эътиқодига сингиб кетган таълимотлардан бири бўлди. Бу даврда Ҳожи Ҳабибуллоҳ Бухорий (вафоти 1699 йил), Сўфи Оллоҳёр ибн Аллоҳқули Миёнколий (1724), Бобораҳим Мулло Валий ўғли Машраб (1711), Эшони Имло (1748), Мусохонхожаи Даҳбедий (1776), Мирзо Мазҳар Жони Жонон (1781) ва …

Батафсил

Имом Байкандий ҳақида манбаларда

 Абу Яъло Халилий “Ал-иршод фи маърифати уламоил ҳадис” асарида ёзади: “Муҳаммад ибн Салом Байкандий сиқа (ишончли), Ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Язид Муқриъ ва уларнинг Маккадаги тенгдошларидан, Куфада Абу Усомадан, Вакиъ, Абда ибн Сулаймондан ҳадис эшитган. Ундан Бухорий кўп ҳадис ривоят қилган. Ундан энг охирги ривоят қилган киши Муҳаммад ибн Абд …

Батафсил