Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 73)

ЯНГИЛИКЛАР

Марказ олими мақоласи йирик тўпламдан жой олди

2021 йилнинг 7-9 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Қирғиз-Турк Манас университетининг 25 йиллигига бағишлаб «Халқаро оила ва қадриятлар» мавзусида ўтказилган халқаро симпозиум маърузалар тўпламида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори О.Муҳаммадиевнинг «Ислом динида тенглик масаласи» номли мақоласи эълон қилинди. Мақолада “тенглик” ва “шериклик” тушунчаларининг …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

«МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИНИНГ ЖАҲОН ТАРАҚҚИЁТИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ» мавзусида халқаро онлайн форум. Ташкилотчилар: ⁃ Малайзия миллий универститети қошидаги Ислом цивилизацияси институти; ⁃ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази; ⁃ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази; ⁃ Ўзбекистон Халқаро ислом академияси. Ўтказиш санаси ва вақти: 2022 йил, 26 январь. Тошкент вақти билан соат 12.00 Семинарда қуйидаги …

Batafsil

УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар. Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ФАЙЛАСУФЛАРИ ЕТАКЧИСИ ХОТИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон файласуфлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, фалсафа фанлари доктори, академик Хайруллаев Музаффар Муҳитдиновичнинг 90 йиллигига бағишлаб “Шарқ Ренессанси: фалсафа, …

Batafsil

ЁШ ОЛИМ САМАРҚАНДЛИК АЛЛОМАНИ ДУНЁГА ТАНИТДИ

Туркиянинг Думлупинар университетида ислом мамлакатлари ёш олимларининг “Келинг, танишамиз…” деб номланган халқаро фан, маданият ва санъат конгресси ўтказилди. Онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилган анжуманда турли давлатлардан 60 нафардан зиёд ёш олим ва тадқиқотчи илмий маърузалари билан иштирок этди. Конгресснинг “Ислом мамлакатларидаги илмий тадқиқотлар, имкониятлар ва тўсиқлар” номли шўъба йиғилишида …

Batafsil

АЖДОДЛАР МЕРОСИ — ИЛМ ЧЎҚҚИЛАРИГА ПИЛЛАПОЯ

Юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш, халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, ўсиб келаётган авлодни азалий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги диний-маърифий ислоҳотлар, шубҳасиз, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганишга хизмат қилмоқда. Айни ҳақиқат “Аждодлар меросининг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси …

Batafsil

Халқаро марказ ЎзЖОКУда китоблар тақдимоти ўтказди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Халқаро марказ директори Шовосил Зиёдов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Воҳид Аҳмедов …

Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Маматов Шерзод Мавланович Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди. Шерзод Маматов 1981 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида …

Batafsil

Инфографика: Пиротехника офат келтиради, ёхуд мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас!

“Пиротехника офат келтиради, ёхуд мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас!” номли инновацион дастурлар ва замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКА тайёрланди. Инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан …

Batafsil

Академия битирувчилари – потенциал номзод

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида соҳада фаолият олиб борувчи қатор муассасалар ҳамкорлигида академиянинг битирувчи талабалар бандлигини таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида ”Карьера куни” тадбири ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотлар билан қатнашиб, академия бакалавриатининг 8 нафар битирувчи талабасини Марказ илмий ходимлигига …

Batafsil