Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 64)

ЯНГИЛИКЛАР

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА АСОСЛАР ЕТАРЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Азиз Маҳмуд Худойи номидаги Вақф хайрия ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Адем Эргул келди. Меҳмонни Марказ бўлим бошлиқлари Йўлдошхон Исаев ва Тоҳир Эвадуллаев кутиб олиб, музей ҳамда бўлимлар фаолияти билан яқиндан таништирди. Ташриф давомида Др. Адем Эргул Марказ раҳбарияти билан мулоқот ўтказди. Самимий суҳбат …

Batafsil

Халқаро конференцияда Марказ олими илмий маъруза қилди

Яқинда пойтахтимизда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамкорлигида “2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистон: барқарор ривожланишнинг ижтимоий-фалсафий, иқтисодий-сиёсий масалалари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари …

Batafsil

Бухорий юртидаги тадқиқот “Ал-Азҳар овози” да чоп этилди

Мисрдаги Ал-Азҳар университети “Ал-Азҳар овози” газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдовнинг “Абу Азаба ва унинг Ашъарийлар ва мотуридийлар ўртасидаги гўзал чаманзор номли асари” мақоласи чоп этилди. Газетанинг жорий йил апрель ойидаги сонидан ўрин олган мақола Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчиларининг таржима ва нашр ишлари борасидаги ютуқларига …

Batafsil

БОБОЛАР МEРОСИ жаҳолатга қарши маърифат билан курашда асосий қалқонимиз

Мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида халқимизнинг диний-маърифий илмга эҳтиёжини қондиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳамма ҳудудда масжидлар, улуғ аждодларимиз номидаги мажмуалар, диний таълим муассасалари барпо этилаётгани, чет эллик таниқли уламоларнинг ташриф буюраётганини юртдошларимиз катта мамнуният билан қарши олмоқда. Халқимиз, хусусан, ёшларнинг маънавий-маърифий, илмий интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, диний ва дунёвий билимлар …

Batafsil

Сурхон – улуғ алломалар воҳаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти ҳамда Термиз давлат университети томонидан академик Яҳё Ғуломов номидаги “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи” Республика илмий семинарининг “Ўзбек давлатчилиги тарихида Сурхон воҳаси” мавзусида ўтказилган 78-умуммиллий йиғинида маъруза билан …

Batafsil

Ўзбекиcтон мусулмонлари идораси вакиллари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюришади

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, халқимиз учун эзгулик, мурувват ва меҳр-оқибат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида шу йилнинг 20 апрелидан 2 майга қадар ўзбекистонлик бир гуруҳ имом-хатибларнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиз ташаббуси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси …

Batafsil

Маърифатни улуғлаб бунёд топган мажмуа

Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларидаёқ бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: «Ўқинг (Эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) …

Batafsil

“ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида университетнинг кимё факультетида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир шу мавзуга бағишланди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд давлат университети кимё факультети педагоглар жамоаси ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Марказ бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев ва факультет декани …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯСИНИНГ ЯНА БИР СОВРИНДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази таъсис этган халқаро стипендиянинг яна бир совриндори, Париждаги Коллеж де Франс (Collège de France) ўқув-тадқиқот муассасаси олимаси, филология ва тарих фанлари доктори Мари ЭФТИМИЮ хоним марказга етиб келди. Франциялик тадқиқотчини директор Ш.Зиёдов қабул қилиб, дастур ғолиблиги билан қизғин муборакбод этди ва Марказдаги илмий ишларига муваффақиятлар …

Batafsil

МАРКАЗ ОЛИМИ ЙИРИК АНЖУМАНДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Тураев Бахтиёр Оманович пойтахтимизда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳамда Конрад Аденауэр фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Цивилизациялараро мулоқот – халқ дипломатиясининг муҳим омили” мавзусида ўтказилган илмий-амалий семинарда иштирок этди. Олим семинарнинг “Глобаллашув …

Batafsil