Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТНИ ҚАРШИ ОЛДИ

МАРКАЗ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг яна бир ғолиби, Малайзиядаги Утара университети ҳузуридаги Педагогика олий мактаби катта ўқитувчиси др. Алиф Нави илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Тадқиқотчининг изланишлари кўп дастурли усуллардан, сунъий интеллект ва йирик маълумотлар базасидан фойдаланиб рақамлаштириш шароитида исломий таълим, инсон хулқ-атвори ва ахлоқ қоидаларини ўрганишга қаратилган. Педагогика фанлари доктори Алиф Навининг 30 дан ортиқ мақоласи халқаро Scopus электрон платформасига киритилган.

Хорижлик олим Марказда мовароуннаҳрлик мутафаккирларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб қилиш учун видеографика кўринишидаги ижодий воситалар яратишни мақсад қилган. Тадқиқотчи бу орқали улуғ аждодларимизнинг бугунги замонамизда кенг тарқалган турли инновациялар эволюциясига ижобий таъсирини намоён этишни кўзда тутади.

Марказ директори Шовосил Зиёдов стипендиатни қабул қилиб, дастур ғолиблиги билан қутлади ва совриндорлар сафи тобора кенгайиб бораётганидан мамнунлигини изҳор қилди. Малайзиялик олим ҳам дастурда иштирок этаётганидан бахтиёрлигини айтиб, мазкур амалиётнинг илмий фаолиятни янада такомиллаштиришда муҳим ўрин тутишини билдирди.

Хорижлик олим изланувчилар учун Марказда яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.

Амалиёт давомида тадқиқотчининг юртимиздаги тарихий шаҳарларга саёҳати ва илмий муассасаларга ташрифи режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …