Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 31)

ЯНГИЛИКЛАР

Маҳаллий ва хорижий қўлёзма фондларидаги Имом Бухорий асарларининг 3296 нусхаси реестри нашрга берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов  маълум қилди: 🔽Ҳисобот даврида Имом Бухорийнинг “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарига оид хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 30 та қўлёзма нусхасининг электрон версияси юклаб олинди. 🌎Шунингдек, Марказ фондида сақланаётган 75 та қўлёзма асар аннотацияси тузилиб, улардан 36 таси …

Batafsil

МАРКАЗДА ЯНА БИР ХАЛҚАРО ИЛМИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Қўлёзмаларни тадқиқ ва таржима қилиш борасида халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари – Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова, “Қирғиз-Турк Манас университети” тадқиқотчиси Дерйа Идикурт ва …

Batafsil

ҲАМКОРЛИК УЧУН ҲУҚУҚИЙ АСОС ЯРАТИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Дижле университети ректори маслаҳатчиси проф. др. Эзели Азаркан ва мазкур илмий муассаса Бош илмий котиби проф. др. Али Каракаш ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей ва кутубхона билан таништирди. Ўтган йилнинг март ойида Туркиядаги нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлган мазкур университет …

Batafsil

МАЛАЙЯ АРХИПЕЛАГИ ИСЛОМЛАШУВИ МОВАРОУННАҲРГА КЕЛИБ ТАҚАЛАДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори доцент Ирина Каткова ўз тадқиқотининг тақдимотини ўтказди. Россиялик олима “Жануби-Шарқий Осиёда сўфийлик ёзма мероси: Малайя архипелагида Кубровия таълимоти” мавзусини танлаган. У тақдимотни “Тасаввуфнинг ёзма мероси: Марказий Осиёдан Суматрагача бўлган нақшбандийликда “Латоиф” тушунчаси” мавзусида Марказда олиб бораётган изланишлари асосида тайёрлаган. Н.Каткова асосан бутпарастлик ҳукмрон бўлган …

Batafsil

ИСЛОҲОТЛАР – ЭЪТИРОФГА МОЛИК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий суҳбат ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти, масъул ходимлари, имомлар ва уларнинг ноиблари иштирокида ўтказилган тадбирда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мамлакатимизда қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони бўлган маънавият соҳасида, динимизнинг инсонпарварлик …

Batafsil

Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси билан ҳамкорлик янада ривожланади

Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди. Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда Шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса …

Batafsil

ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Мотуридийнинг илмий мероси бўйича мисрлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолиблари – Ал-Азҳар университети “Усулуд дин” кафедраси мудири др. Аввод Маҳмуд Салим, мазкур кафедра ўқитувчилари Муҳаммад Абдулазиз Мишъол ва Амал Усмон ташриф буюрди. Танловда биринчи уч ўринни эгаллаган ғолиблар учун мукофот тарзида Ўзбекистонга ташкил …

Batafsil

YTB вакиллари – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (YTB) вакиллари меҳмон бўлди. Турли мамлакатлардаги турклар ва қардош жамиятлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бу муассаса хорижлик талабаларга Туркияда таҳсил олиш учун давлат грантлари ҳам ажратади. Айни пайтда YTB грантлари асосида ушбу давлатда таълим олаётган талабалар …

Batafsil

Археологик тадқиқотларни давом эттириш муҳимдир

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг туркиялик ва россиялик совриндорлари, мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Италия, Хитой, Покистон, …

Batafsil

ЗАРАФШОН ВОДИЙСИНИНГ ЎРТА ҚИСМИДА ИСЛОМЛАШУВ

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Болония университети тарих ва маданият факультетининг Ҳиндистон ва Марказий Осиё археологияси ва …

Batafsil