Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 41)

ЯНГИЛИКЛАР

МАРКАЗ ЯНГИ НАШРЛАРИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳар А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази фаоллар залида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети  ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда Марказ томонидан чоп этилган Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30 жузи, Абд …

Batafsil

Ўзбекистон делегацияси Макка шаҳридаги «Fairmont Makkah» минорасидаги Астрономия музейи фаолияти билан танишди

Амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Макка шаҳридаги «Fairmont Makkah» минорасидаги Астрономия музейи фаолияти билан танишди. Музей дунёвий ва диний билимларни ўзида мужассам этган, шунингдек,  мавжуд экспонатларда астрономия олами ва Қуръонда келтирилган оятларнинг қиёсий таҳлили ўз аксини топган. Тарихий мажмуа тўрт қаватдан …

Batafsil

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудияга амалий ташриф чоғида Мадина шаҳридаги машҳур музейлар фаолияти билан яқиндан танишдилар

Жорий йил 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси М.Комилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлди. Ушбу амалий сафар Ўзбекистон Президентининг Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуасида Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи интерактив музей ташкил қилиш ташаббусининг ижроси юзасидан ташкил этилди. Мамлакатимиз делегацияси аъзолари …

Batafsil

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Шу йил 19 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари мазкур вазирлик қароргоҳига ташриф буюрдилар. Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа жаноблари ҳамда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш …

Batafsil

“МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ илмий ходимлари иштирок этган тадбир аввалида Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими С.Абдувоитов сўзга чиқди ва байроғимиз, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, …

Batafsil

ИСЛОҲОТЛАР ВА ТАШАББУСЛАР ЭЪТИРОФИ

16 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини жадал тараққий эттириш, мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш сари катта қадамлар ташланиб, эзгу ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, турли диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик каби ришталарни янада мустаҳкамлаш, улуғ алломаларнинг бой илмий …

Batafsil

Марказ директори Туркиядаги йирик симпозиумда

11-13 ноябрь кунлари Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университетида “XXI асрда ёшлар ва имон масалалари: тавофутлар” мавзусида Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Университетнинг илоҳиёт факультети ва ислом илмлари институти томонидан ташкил этилган симпозиум ишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, тегишли шўъба йиғилишида “Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилган эътибор …

Batafsil

ТУРКИЯ ДАВЛАТ РАҲБАРИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

Аввал хабар қилинганидек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған “Олий даражадаги Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди. Туркий давлатларнинг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган мазкур мукофотни топшириш маросимида Туркия давлат раҳбари ушбу мукофотга муносиб кўрилгани учун турк халқи номидан миннатдорлик билдириб, уни қабул қилишдан улкан шараф ва ғурур туйишини маълум қилди. Режеп …

Batafsil

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ДИНИ

Кеча Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда Малайзиядаги Исломни англаш институти ҳамкорлигида “Ислом бугун” номли халқаро вебинар ўтказилди. Унда Исломни англаш институти раҳбарияти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси олим ва тадқиқотчилари иштирок этди. Вебинарда Марказ илмий ходими Алоуддин Нематов маъруза билан …

Batafsil

11 НОЯБРЬ – “ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Марказ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Йўлдошхон Исаев 2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойи иштирокчиларига йўллаган …

Batafsil